Қайднома

Қидирув

«Шеффилд Юнайтед» устозининг фикри: «Клопп ва Гвардиола – худбин»

«Шеффилд Юнайтед» устозининг фикри: «Клопп ва Гвардиола – худбин»

  21.11.2020 21:04
  0
  264
«Шеффилд Юнайтед» устозининг фикри: «Клопп ва Гвардиола – худбин»

Крис Уайлдер Англия топ-клубларида фаолият юритаётган мураббийлар ҳақида фикр билдирди.

«Шеффилд Юнайтед» бош мураббийининг фикрича, Юрген Клопп, Хосеп Гвардиола ҳамда Англия Премьер-лигаси грандларини бошқараётган бошқа мутахассисларни фақат ўз жамоаси ҳақида қайғураётганликда айблади.

«У (Клопп) фақат ўз клубини кўради. Топ-мураббийларга ҳурматим баланд, чунки улар юксак натижаларга эришишмоқда, ғалабалар қозонишмоқда. Аммо улар худбинлар, фақат ўз клубларини кўришади, холос. Бу мутахассислар «Шеффилд Юнайтед»ни ўйлашмайди, уларни Англия тақдири қизиқтирмайди. Уларни фақат «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Челси» қизиқтиради. Буни тушунаман ва ҳурмат қиламан.

Ўзим ҳам шунақа бўлганман, бироқ «Шеффилд Юнайтед»дан хавотирдаман, бизга битта ўйинда 5 та захира ўйинчиси тушириш ёрдам бермайди. Ҳафтасига 250 000 фунт оладиган, бироқ 18 кишилик рўйхатга киролмаган футболчиларга оддий инсонларнинг кўп ҳам раҳми келади, деб ўйламайман. Менимча, бу арзимас нарса», - дея Уайлдернинг сўзларидан иқтибос келтирди Daily Mail.

«Шеффилд Юнайтед» айни пайт Англия чемпионати турнир жадвалида сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Жамоа ўтказилган 8 та ўйиндан сўнг 1 очко жамғарди. Шу ягона очкони ўз майдонида ўтказилган 5-тур доирасидаги «Фулхэм»га қарши баҳсда (1:1) қўлга киритган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz