Қайднома

Қидирув

Рюдигер келади, Коутиньо кетади-ми?

Рюдигер келади, Коутиньо кетади-ми?

  22.11.2020 04:04
  0
  191
Рюдигер келади, Коутиньо кетади-ми?

«Барселона» раҳбарияти «Челси» ҳимоячиси Антонио Рюдигерни таклиф этиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Испания нашрларида ёзилишича, каталонияликлар германиялик футболчини ижара келишуви асосида олиш ниятидалар.
Тўғри, Рюдигерга «Милан» ва «Тоттенхэм» ҳам бефарқ эмас. «Челси» эса Рюдигернинг 1 йиллик ижарасини 5 миллион фунтга баҳоламоқда.

Айтганча, бразилиялик Филиппе Коутиньо «Барса» билан шартномасини янгилаш масаласида музокара бошлашни пайсалга солмоқда. Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, у 24 январь кунига белгиланган президентлик сайлови қандай натижа беришига қараб иш тутмоқчи. Коутиньо шундан кейингина маошининг пасайтирилишига кўниши мумкин. Эслатма, Филиппе ва «Барса» ўртасидаги айни шартнома 2023 йилгача мўлжалланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz