Қайднома

Қидирув

Симеоне «Барселона»ни Ла Лигада илк бор мағлуб этди

Симеоне «Барселона»ни Ла Лигада илк бор мағлуб этди

  22.11.2020 12:59
  0
  159
Симеоне «Барселона»ни Ла Лигада илк бор мағлуб этди

Кеча Испания Примеросининг 10-туридан ўрин олган баҳсда  «Атлетико» ўз майдонида «Барселона»ни мағлуб этди. Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтган учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилди.

Шундай қилиб «матрасчилар» устози Диего Симеоне Испания чемпионати доирасида илк бора каталонияликларни мағлуб этди. Бунга қадар ўтказилган 17 учрашувнинг 11тасида мадридликлар имкониятни бой беришган бўлса, 6 ўйин дуранг билан якунланган.

Шунингдек, «Барселона» кетма-кет учинчи ўйинда «матрасчилар»ни мағлуб этолмади. Бундан аввал «кўк-анорранглилар» Испания Суперкубоги ярим финалида Мадрид жамоасига енгилган бўлса (2:3), Ла Лигада дуранг қайд этганди (2:2).

Айни вақтда «Атлетико» 20 очко билан 2-ўринда бормоқда, «Барса» (11) эса 10-поғонага жойлашган. Ҳар икки жамоада иккитадан захира ўйини бор.


Манба: interfutbol.uz/


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz