Қайднома

Қидирув

Энг қўпол футболчилардан бири "Малла нинза"ни эслаймиз...

Энг қўпол футболчилардан бири "Малла нинза"ни эслаймиз...

  23.11.2020 01:10
  0
  219
Энг қўпол футболчилардан бири

Яқиндагина ўзининг 46 ёшини нишонлаган "МЮ"нинг афсонвий футболчиларидан бири Пол Арон Скоулз 1974 йил 16 ноябрда Англиянинг Солфорд шаҳрида туғилган. Айни кунда «Солфорд Сити» (2-лига) жамоаси бош мураббийи бўлган бу мутахссиснинг лақаблари: "Малла шаҳзода" ва "Малла нинза" дир.

Биласизми, Скоулз астма касаллиги туфайли, врачларнинг тақиқларга қарамай, "Лэнгли Ферроу" клубида футбол ўйнашни бошлади.

"Малла шаҳзода" “Манчестер Юнайтед”га 14 ёшида қўшилди. Уни жамоага Алекс Фергюсоннинг ёрдамчиси Брайан Кидд олиб келган.

Айтганча, Пол Эрик Кантонанинг дисквалификацияси ва Марк Хьюзнинг жароҳати туфайли ўйнашни бошлади. Асосий таркибда ўзини кўрсатган ярим ҳимоячи клубда 20 йил фаолият юритди.

Скоулз "Қизил иблислар" таркибидаги ўйинлар сони бўйича 2-ўринни эгаллаб турибди ва 152та гол билан клубнинг 4-тўпурари ҳисобланади.

Зеро, "Малла ниндзя" энг қўпол ўйинчилардан бири ҳисобланарди. Шундан бўлса керак, у АПЛда огоҳлантиришлар сони бўйича 2-ўринни эгаллаб турибди  ва ҳисобида 99та сариқ карточка мавжуд.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz