Қайднома

Қидирув

"Олтин тўп" нақд, фақат ҳақиқий эмас-да...

"Олтин тўп" нақд, фақат ҳақиқий эмас-да...

  23.11.2020 02:20
  0
  238

"Бавария"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски яқинда ўзи ҳақли кўринган "Олтин тўп"­ни қабул қилиб олди. Фақат шуниси борки, у ҳақиқий эмас, балки лего ўйини бўлакчаларидан ясалган сохта "Олтин тўп"­дир. Антиқа "сов­рин"ни 32 ёшли голеадорга ҳам­юрти, машҳур рэпер Quebonafide топширди. "Бавария" етакчиси бунга жавобан "Инста­грам" орқали хонандага катта ташаккур изҳор қилди: "Мен учун ясаган бу ажойиб сов­рин учун  раҳмат".

*** Эслатма, бу йил "Олтин тўп" соврини топширилмайди. Умуман, соврин таъсисчиси -  France Football нашри коронавирус пандемияси туфайли анъанавий тақдирлаш маросимини ҳам ўтказмайди.

АЙТГАНЧА...

2020 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингида 1-ўрин айнан "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскига берилди. Вазият тақозоси билан "Олтин тўп"дан қуруқ қолган польшалик тўпурар рейтингда Кевин де Брюйне, Лионель Месси, Неймар, Криштиану Роналду ва Килиан Мбаппе каби юлдузларни ортда қолдирди.

GOAL талҚини бўйича 2020 йилнинг энг яхши футболчилари рейтинги (топ-20)

1. Роберт Левандовски ("Бавария", Польша)

2. Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити", Бельгия)

3. Лионель Месси ("Барселона", Аргентина)

4. Неймар ("ПСЖ", Бразилия)

5. Криштиану Роналду ("Ювентус", Португалия)

6. Килиан Мбаппе ("ПСЖ", Франция)

7. Виржиль ван Дейк ("Ливерпуль", Нидерландия)

8. Карим Бензема ("Реал", Франция)

9. Томас Мюллер ("Бавария", Германия)

10. Садио Мане ("Ливерпуль", Сенегал)

11. Жошуа Киммих ("Бавария", Германия)

12. Тьяго Алькантара ("Ливерпуль"|"Бавария", Испания)

13. Серхио Рамос ("Реал", Испания)

14. Трент Александер-Арнольд ("Ливерпуль", Англия)

15. Ромелу Лукаку ("Интер", Бельгия)

16. Серж Гнабри ("Бавария", Германия)

17. Эрлинг Холанд ("Боруссия" Д., Норвегия)

18. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль", Миср)

19. Чиро Иммобиле ("Лацио", Италия)

20. Альфонсо Дэвис ("Бавария", Канада)

Д.АЛИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz