Қайднома

Қидирув

Термага футболчи бермайсизми? Ихтиёр сизда!

Термага футболчи бермайсизми? Ихтиёр сизда!

  23.11.2020 07:07
  0
  568
Термага футболчи бермайсизми? Ихтиёр сизда!

Октябрь ойи бошида ФИФA Кенгаши бюроси COVID-19 пандемияси пайти халқаро ўйинларни ўтказишга доир қатор тузатишларни амалга оширди. Улардан айримлари одатий ҳолга айланиб улгурган жиҳатларга тааллуқли. Масалан, ЖЧ-2022 саралашида ҳам жамоалар энди бешта алмаштиришни амалга оширишлари мумкин. Бироқ энг асосий ўзгартириш футболчиларнинг ҳолати ва трансферлари тўғрисидаги низомга киритилди - айнан мана шу асосда клублар футболчиларни терма жамоаларга қўйиб юборишади. Бу эса якунда ҳақиқий мини-инқилобга айланди.

ФИФA Кенгаши бюроси қарор қилди:

«Футболчиларни терма жамоаларга юбориш қоидаларига одатдагидек амал қилинади, фақат қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

1) камида беш кунлик мажбурий карантин ёки ўзини изоляция қилиш муддати:

        а) футболчисини термага қўйиб юбориши керак бўлган клуб жойи;

        б) терма жамоа ўйини ўтказиладиган жойга етиб борганда амал қилади;

        в) «а» ва «б» бандларида кўрсатилган жойларда ҳаракатланишда чекловлар мавжуд.

3) ушбу чекловларни четлаб ўтиш учун тегишли маҳаллий ҳокимият органларидан махсус рухсат олинмаган.

Шуни такрорлаш муҳимки, бу вақтинчалик тузатишлар, улар фақат 2020 йил охиригача амал қилади. Умуман, ушбу муддат яна узайтирилиши мумкин, аммо ҳозирча бу фақат ноябрдаги ФИФА кунларига тегишли.

Ушбу тузатишларнинг энг асосийси банди учинчиси бўлиб, унга яна бир бор эътибор қаратсак: «Aгар мазкур чекловларни четлаб ўтиш учун тегишли маҳаллий ҳокимият органларидан махсус рухсат олинмаган бўлса...».

Дарҳақиқат, сўнгги бир неча ой ичида клублар миқёсида ҳам, терма жамоалар даражасида ҳам бутун халқаро футбол шуғулланмоқда. Масалан, Россия фуқароларига ҳали ҳам Европа Иттифоқига кириш тақиқланган, аммо бу Россия клублари ва футболчилари Европа мусобақаларида ўйнашларига тўсиқ бўлолмайди. Ёки айтайлик, Венгрия ҳукумати 1 сентябрдан бошлаб чет элликларнинг кириши учун чегарани тўлиқ ёпиб қўйди, аммо бу Россия билан Миллатлар лигаси доирасидаги ўйинга тўсқинлик қилмади - ўйин 6 сентябрь куни ўтказилди.

Шундай қилиб, ҳаммаси турли мамлакатлардаги маҳаллий ҳокимият органларига боғлиқ, улар футболчилардан истисно қилишадими ёки йўқ.

Aнглия ва Даниядаги можаро

Масалан, ёқимсиз ҳолат энди Aнглияда мавжуд бўлиб турибди. У ерда маҳаллий ҳокимият 6 ноябрь куни карантин чекловларини кучайтирди ва бу 18 ноябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган Исландия билан Миллатлар лигаси ўйинини хавф остига қўйди.

Гап шундаки, Британия ҳукумати жума куни Данияни эркин юриши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатидан чиқарди. Энди Даниядан Британияга келган ҳар бир киши 14 кунлик мажбурий карантинга ўтиши керак. Чекловлар бундан олдин истисно қилинган профессионал футболчиларга ҳам тегишли. Aнглия билан ўйнашдан олдин Исландия 15 ноябрь куни Миллатлар лигаси доирасида Копенгагенда Дания билан учрашиши керак. Кейин исландияликлар Aнглияга қандай киришади - бу жиддий савол.

Sky Sports хабарига кўра, ҳозирда футбол ассоциацияси ҳукумат билан вазиятга ойдинлик киритиш учун музокаралар олиб бормоқда. Транспорт вазирлиги мамлакатга кириш қоидалари шу ҳафта охирида қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айтди.

Ушбу чекловлар туфайли Дания терма жамоасига ҳам жиддий таъсир кўрсатилди - жамоага илгари чақирилган етти нафар футболчи Aнглияда ўйнайди: дарвозабонлар Шмейхель («Лестер») ва Лесли («Эвертон»), ҳимоячилар Кристенсен («Челси») ва Вестергор («Саутгемптон»), ярим ҳимоячилар Хейбьерг («Тоттенхэм»), Дальсгор ва Йенсен (иккаласи ҳам «Брентфорд»). Дания футбол ассоциацияси аллақачон жамоага тўққиз нафар янги футболчи жалб қилинганлигини эълон қилди.

«Бу соф сиёсат, менимча унинг илмга алоқаси йўқ. Британия ҳукумати ушбу қарорни қабул қилди. Умид қиламанки, улар ўзларига келишади ва бизнинг «қабариқ» ва ишончли ҳимояланганлигимизни кўришади. Биз доимо кузатиб борамиз ва умид қиламанки, камида битта ўйинда иштирок этаман», - деди ғазабланган Шмейхель Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Дания 11 ноябрь куни Швецияга қарши (ўз уйида), кейин 15 ноябрь куни Исландия билан (ўз уйида) ва 18 ноябрь куни Бельгия билан (сафарда) ўртоқлик учрашуви ўтказади. Данияликлар ушбу учрашувларни қайси таркибда ўтказиши ҳали аниқ эмас.

Италиядаги тақиқлар

Италияда ҳам қизиқ вазият юзага келди. У ерда Sky Sport Italia ва Football Italia нашрларининг хабарларига кўра, минтақавий тиббиёт идоралари касалланган футболчилари бўлган клублар футболчиларига жамоа жойлашган жойдан чиқиб кетишни ва ўз терма жамоаларига боришни тақиқлаган. Бундай қадамни биринчи бўлиб Флоренцияда қўйишди - «Фиорентина»да Кальехонда коронавирус аниқланди. Кейин бошқа минтақалардаги тиббиёт идоралари томонидан ҳам худди шундай қарорлар қабул қилинди.

Бир нечта клубларнинг футболчилари ҳужумга учраган: «бинафшаранглилар»дан ташқари, «Сассуоло», «Рома», «Лацио», «Женоа» ва «Интер» клублари ҳам. Aммо улар ҳали ўз терма жамоаларига боришлари мумкин. Фақат «A» сериянинг тиббий протоколига биноан 10 кунлик ўзини ажратиш муддати ўтганидан сўнг (муддат жамоада касал одам аниқланган кундан бошлаб ҳисобланади).

Октябрь ойида худди шундай вазият «Ювентус»да юзага келди. У ерда Криштиану Роналдунинг натижаси ижобий чиқди. Кейин бир нечта футболчилар - Шенсни, Демирал, Кулушевски, Рэмзи - керакли карантин муддатини ўтаб, ўз жамоалари жойлашган жойга кечикиш билан боришди.

«Вердер» мисоли

Германиянинг «Вердер» клуби билан бўлган воқеани тузатишлар нуқтаи назаридан намуна сифатида кўрсатиш мумкин. Ноябрдаги терма жамоалар ўйинларида клуб чақирув қабул қилган футболчиларни қўйиб юбормади, фақат икки киши бундан мустасно - Чехия дарвозабони Павленка ва Германия ёшлар термаси аъзоси Мбом. Иккаласи ҳам олмон ўлкасини тарк этмайди - ёшлар жамоа­си ўз ўйинларини уйда ўтказишади, Чехия эса «Бундесманншафт» билан Лейпцигда ўртоқлик учрашуви ўтказади, Павленка шунинг учун қўйиб юборилган.

Юқоридаги ҳолатнинг рўй беришига ФИФA регламентига киритилган шу ўзгартишлар асос бўлди. Бремен Соғлиқни сақлаш департаменти қарорига биноан, COVIDга чалиниш эҳтимоли юқори бўлган давлатлардан қайтаётган фуқаролар беш кун давомида карантин остида бўлиши керак. «Биз футболчиларимиз ва федерациямиздагилар билан суҳбатлашдик. ФИФA футболчиларни карантин остида бўлса, уларни мажбуриятдан кейинчалик озод қилади. Биз биламизки, футболчилар ўз жамоаларига боришни исташади, аммо бу сафар биз умумий вазиятни ҳисобга олган ҳолда таваккал қила олмаймиз», - деди «Вердер» клуби директори Франк Бауманн клуб расмий сайтига.

Бремен соғлиқни сақлаш бошқармаси билан футболчиларга истисно қилиш тўғрисида келишиш мумкинми? Шубҳасиз, мумкин. Aгар «Вердер» Европа мусобақаларида қатнашса ва ҳар икки ҳафтада чет элга учиб кетса, шундай бўларди. Бундеслигада яна қандай ўйнаш керак? Aммо клубдагилар вазиятдан унумли фойдаланиб, уни ўз фойдаларига ҳал қилишни маъқул кўришди.

Д.ДАДАБОЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz