Қайднома

Қидирув

Ла Лига 10-тур. Ниҳоят Симеоне«Барселона»дан устун келди, «Реал» эса …

Ла Лига 10-тур. Ниҳоят Симеоне«Барселона»дан устун келди, «Реал» эса …

  23.11.2020 09:38
  0
  271
Ла Лига 10-тур. Ниҳоят Симеоне«Барселона»дан устун келди, «Реал»  эса …

«Атлетико» Диего Симеоне бошқарувида Ла Лига доирасида «Барселона»ни ниҳоят, биринчи марта мағлубиятга учратди. Аргентиналик мутахассис жамоаси бунга қадар нақ 17та ўйинда Каталония грандини енгиш йўлини топмаганди - 6та дуранг ва 11та мағлубият. «Реал» ҳам навбатдаги йўқотишга учради - Зайниддин Зидан шогирдлари «Вильярреал»га қарши сафар учрашувида ғалабани сақлаб қололмадилар - 1:1.

 «Барселона» Ла Лиганинг дастлабки 8та ўйинида атиги 11 очко тўплади. Каталонияликлар мавсум-1991|1992дан буён бунчалик суст старт қайд этишмаганди. Эътиборли томони, «Барса» ўша мавсум якунида Испания чемпионлигини қўлга киритган.

 «Барселона» бош мураббийи Рональд Куман Ла Лигадаги дастлабки 8та ўйинда 11 очко таъминлади - 3та ғалаба, 2та дуранг ва 3та мағлубият. Нидерландиялик мутахассис бу борада Каталония клуби тарихидаги 48 нафар мураббий орасида атиги 37-ўринда.

 OptaJose маълумотига қараганда, «Барселона» етакчиси Лионель Месси 2019 йилнинг июль ойидан буён жарима зарбасидан гол уролмаяпти. Рақамларда айтсак, у охирги 48та уринишдан 1тасини самарали якунлади, холос.

 Лионель Месси «Барселона» сафида 800-ўйинини нишонлади (ўртоқлик учрашувлари ҳам инобатга олинган). Фақат расмий ўйинларни олсак, аргентиналик юлдуз клуб гвардиячилари рўйхатида 2-ўринни банд этиб турибди - 742та. Пешқадам Хави ҳисобида 767та ўйин бор.

 «Атлетико»нинг Ла Лигадаги мағлубиятсиз серияси 24та ўйинга етди. Статистика бўйича Диего Симеоне дружинаси жорий мавсум Ла Лигада киперлар хатосидан энг кўп фойдаланган жамоадир. «Матрасчилар» Марк-Андре тер Штеген хатосидан олдин «Кадиc» киперининг 2та «қовун»ини голга айлантиришган эди.

 «Реал» Ла Лиганинг охирги 2та ўйинида пенальтидан 4та гол қўйиб юборди.

20 ноябрь

ОСАСУНА - УЭСКА - 1:1 (0:1)

Голлар: Давид Гарсия (68) - Рамирес (5).

21 ноябрь

ЛЕВАНТЕ - ЭЛЬЧЕ - 1:1 (1:0)

Голлар: Мелеро (12) - Моренте (64).

ВИЛЬЯРРЕАЛ - РЕАЛ - 1:1 (0:1)

Голлар: Жерар Морено (76-пен.) - Мариано Диас (2).

Вильярреал: Асенхо, Марио Гаспар (Пенья, 89), Альбиоль, Пау Торрес, Педраса (Пино, 61), Тригерос (Эступиньян, 61), Иборра, Парехо, Жерар Морено, Бакка (Чуквуэзе, 61), Мойсес Гомес (Кубо, 89).

Реал: Куртуа, Карвахаль, Варан, Начо, Менди, Модрич, Кроос, Васкес, Эдегор (Иско, 65), Азар (Винисиус Жуниор, 65), Мариано Диас (Асенсио, 85).

СЕВИЛЬЯ - СЕЛЬТА - 4:2 (2:2)

Голлар: Кунде (5), ал Носири (45}3), Эскудеро (85), Мунир (87) - Яго Аспас (10), Нолито (36).

Севилья: Вацлик, Навас, Кунде, Диего Карлос, Акунья (Эскудеро, 33), Жордан (Идрисси, 81), Фернандо, Ракитич, Окампос (Оскар Родригес, 81), ал Носири (де Йонг, 68), Оливер Торрес (Мунир, 68).

Сельта: Рубен Бланко, Мальо, Айду (Араухо, 41), Мурильо, Оласа, Тапия (Родригес, 88), Мендес, Нолито (Йокушлу, 68), Денис Суарес, Санти Мина, Аспас.

АТЛЕТИКО - БАРСЕЛОНА - 1:0 (1:0)

Гол: Карраско (45}3).

Атлетико: Облак, Триппьер, Эрмосо, Савич, Хименес, Сауль, Карраско (Фелипе, 90), Жоау Фелиш (Лемар, 84), Льоренте (Диего Коста, 73), Корреа (Кондогбиа, 84), Коке.

Барселона: тер Штеген, Пике (Дест, 62), Лангле, Альба, Сержи Роберто, Пьянич (Брэйтуэйт, 83), де Йонг, Педри (Коутиньо, 57), Дембеле, Гризманн (Тринкау, 83), Месси.

22 ноябрь

ЭЙБАР - ХЕТАФЕ - 0:0

Четлатиш: КикеГарсия (88, Э.).

КАДИС - РЕАЛ СОСЬЕДАД - 0:1 (0:1)

Гол: Исак (66).

Реал Сосьедад: Ремиро, Сальдуа, Монреаль, Элустондо, Субельдия, Гевара (Субименди, 90), Мерино (Гуриди, 84), Сильва, Янузай (Порту, 74), Ойарсабаль (Барренечеа, 84), Исак (Виллиан Жозе, 74).

Гранада - Вальядолид - 1:3 (0:1)

Голлар: Дуарте (63) - Плано (45}2), Андре (53), Жота (90).

Алавес - Валенсия - 2:2 (2:0)

Голлар: Наварро (2), Перес (16-пен.) - Вальехо (72), Гильямон (77).

----------------------———————————————————-

23 ноябрь (душанба)

01:00       Атлетик – Бетис


Ўйиндан кейинги фикрлар


Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи):
- Рақиб ўйинига ҳурмат сақлаган ҳолда айтиш керак, бугун ҳаракатимизга яраша натижа олмадик. Учрашув давомида кўпроқ имкониятлар ҳосил қилдик, аммо якунда 2 очко йўқотдик.

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Яна бир бора айтаман, ихтиёримда ажойиб жамоа бор. Футболда жанговарлик муҳим. қувонтирадиган томони, бу хислат барча футболчиларимизда кўзга ташланмоқда. Ўтган мавсум кам ўйнаган Эрмосо ва Эррера каби йигитларда ҳам. Чоршанба куни бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Демак, жанговарликни сақлаб қолишимиз керак. Чемпионлик пойгаси? Ҳозирча аниқ гапириш қийин. Футболда кейинги баҳс ҳақида ўйлаш маъқулроқ. Ўйинимиз ҳали яхшиланиши керак ва шунинг устида ишлаяпмиз.

Турнир жадвали.

 

Ўрин

 Клублар

Ўйин

Ғалаба

Дурранг

Мағлубият

Т/н

Очко

1

 Реал Сосьедад

10

7

2

1

21-4

23

2

 Атлетико

8

6

2

0

18-2

20

3

 Вильярреал

10

5

4

1

14-10

19

4

 Реал Мадрид

9

5

2

2

15-10

17

5

 Кадис

10

4

2

4

8-11

14

6

 Гранада

9

4

2

3

10-14

14

7

 Севилья

8

4

1

3

11-8

13

8

 Валенсия

10

3

3

4

17-16

12

9

 Эльче

8

3

3

2

8-9

12

10

 Хетафе

9

3

3

3

8-9

12

11

 Бетис

9

4

0

5

12-17

12

12

 Барселона

8

3

2

3

15-9

11

13

 Осасуна

9

3

2

4

8-9

11

14

 Алавес

10

2

4

4

9-12

10

15

 Эйбар

10

2

4

4

6-9

10

16

 Вальядолид

10

2

3

5

10-15

9

17

 Атлетик

8

3

0

5

7-9

9

18

 Леванте

9

1

4

4

9-14

7

19

 Уэска

10

0

7

3

8-16

7

20

 Сельта

10

1

4

5

8-19

7

 


ТЎПУРАРЛАР:

Ойарсабаль (Реал Сосьедад) - 6та

Суарес (Атлетико) - 5та

Пако Алькасер (Вильярреал) - 5та...

КЕЛГУСИ

ЎЙИНЛАР

27 ноябрь (жума)

01:00       Вальядолид - Леванте

28 ноябрь (шанба)

18:00       Эльче - Кадис

20:15       Валенсия - Атлетико

22:30       Уэска - Севилья

01:00       Реал - Алавес

29 ноябрь (якшанба)

18:00       Барселона - Осасуна

20:15       Хетафе - Атлетик

22:30       Сельта - Гранада

01:00       Реал Сосьедад -

                Вильярреал

30 ноябрь (душанба)

01:00       Бетис – Эйбар


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz