Қайднома

Қидирув

ЦСКА жаримага тортилди

ЦСКА жаримага тортилди

  23.11.2020 17:17
  0
  176
ЦСКА жаримага тортилди

"Москванинг Савеловский суди "ЦСКА профессионал футбол клуби" АЖни ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топди ва 200 минг рубл миқдорида маъмурий жаримага тортди", - деди суд матбуот котиби Мария Михайлова.

ЦСКАга қарши протокол 18 октябрдаги ўйиндан сўнг тузилган. Роспотребнадзор "қизил-кўк ранглилар" уй стадионида ижтимоий масофани бузиш содир бўлганлигини аниқлади. Ташкилотчилар баъзи мухлисларнинг шахсий ҳимоя воситаларини эътиборсиз қолдирганлигини кузатишмади.

Юридик шахслар учун Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 6.3-моддаси 2-қисмига биноан максимал жазо 500 минг рублни ёки 90 кунгача ишлашни тўхтатиб туришдир.

Аввалроқ, "Спартак" худди шундай қоидабузарлик учун жаримага тортилган эди - у 300 минг рубл тўлашга мажбур бўлган. Шунингдек клубнинг бош директори Шамил Газизовга нисбатан протокол тузилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz