Қайднома

Қидирув

Клопп Англия чемпионати тақвимини танқид қилди

Клопп Англия чемпионати тақвимини танқид қилди

  24.11.2020 05:05
  0
  224
Клопп Англия чемпионати тақвимини танқид қилди

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг телетрансляциячилар таъсири остида қарор чиқараётганидан норозилигини билдирди.

Германиялик мутахассисга ўйинлар санаси белгиланишидаги ноаниқликлар ёқмаяпти. Масалан, 25 ноябрь, чоршанба куни «Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси доирасида «Аталанта» билан ўйнайди. АПЛдан ўрин олган «Брайтон» билан баҳс эса шанба куни маҳаллий вақтга кўра, кундузига белгиланган.

«Кўпчилик менга буни (тақвимни) тузиш қийинлигини айтади, аммо ҳаммасидан футболчиларга қийин бўлмоқда. Қолгани – шунчаки, офисдаги стол атрофида ўтириб чиқариладиган қарорлар. Агар сиз (Sky) BT Sport билан гаплашмасангиз, ҳолимизга вой. Sky ва BT ўзаро гаплашиши керак. Чоршанба ўйин ўтказиб, кейин шанба куни кундузги пайт яна майдонга тушсак, мавсумни 11 нафар (соғлом) футболчи билан якунлашимизга шубҳам бор.

Телетрансляция шартномалари? Агар кимдир шу битимлардан яна сўз очса, ақлдан озишим турган гап, чунки бу шартномалар коронавирус пандемияси даври учун тузилмаган. Сизлар бу ерда ниқоб тақиб ўтирибсизлар, барчамиз жараёнга мослашяпмиз. Кўп нарса ўзгаряпти, фақатгина телетрансляция шартномаларидан ташқари. Шу келишувлар бор эканми, демак, уларни сақлаб қоламиз. Нима? Кўп нарса ўзгарди, бутун дунё ўзгарди!», – деди Клопп Sky канали эфирида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz