Қайднома

Қидирув

Лэмпард: «Ренн»ни мағлуб этсак, футболчиларга дам беришимиз мумкин»

Лэмпард: «Ренн»ни мағлуб этсак, футболчиларга дам беришимиз мумкин»

  24.11.2020 08:25
  0
  210
Лэмпард: «Ренн»ни мағлуб этсак, футболчиларга дам беришимиз мумкин»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Ренн»га қарши баҳс арафасида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Кетма-кет 6 та ғалабага эришганимиздан мамнунман. Мувозанатни топиш муҳим. Таассуротлар ажойиб, муносабат эса бундан ҳам яхши. Ёқимли сериянинг борлиги дуруст, аммо хотиржамликка берилишга ҳаққимиз йўқ. «Ренн» – яхши жамоа. Ҳозирги формани сақлашимиз керак.

Гол ўтказиб юборилаётган ҳудудларни ўргандик, камчиликларни бартараф этиш бўйича ишладик. Қайсидир паллада хатога йўл қўйилди, жумладан, «Саутгемптон» ва «Вест Бромвич»га қарши кечган ўйинларда. Айрим вазиятларда омадсизлик панд берди. Бироқ жамоадаги концентрация яхшиланди, ходимлар бу борада ёрдам беришмоқда. Жамоа ҳаммасидан муҳим.

Тақвимимиз тиғиз. Boxing Day бошланганда, «Арсенал» билан ўйнаймиз, бир неча кундан сўнг яна битта ўйинимиз бор. Мазкур учрашувда ғалабага эришишимиз шарт. Кейинги босқичга чиқишни уддаласак, футболчиларга ҳордиқ чиқариш имконини берамиз. Лекин мақсадимиз – гуруҳда ғолиб бўлиш. Турли ротациялар амалга оширилаётганига қарамай, шогирдларимга ишонаман», – деди Лэмпард УЕФА сайтига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz