Қайднома

Қидирув

Легионерларимиз: Ҳаммаси сўнгги турга қолди...

Легионерларимиз: Ҳаммаси сўнгги турга қолди...

  24.11.2020 11:11
  0
  301
Легионерларимиз: Ҳаммаси сўнгги турга қолди...

Чемпионлик учун умид бор. Беларусь чемпио­нати Олий лигаси 29-тури турнир жадвалининг юқори икки поғонасига таъсир ўтказмади. Пешқадам - БАТЭ ўз майдонида «Белшина»ни 5:0 ҳисобида енгган бўлса, унинг таъқибчиси - «Шахтёр» сафарда «Рух»дан устун келди - 2:1. Солигорс клуби ҳужумчиси Жасур Яхшибоев муҳим ғалабага 90 дақиқалик фаол ҳаракати билан ҳисса қўшди. Хуллас, сўнгги тур олдидан ҳамюртимиз жамоасида олтин медални ютиш умиди йўқ эмас. «Энергетик-БГУ» - «Динамо Минск» ўйини 2:3 ҳисобида якунланди. «Талабалар» сафидаги Ҳумоюнмирзо Иминов тўлиқ вақт тўп суриб, 75-дақиқада сариқ карточка олган бўлса, Шаҳбоз Умаров 59-дақиқада захирадан майдонга тушди.

«Женоа» - аутсайдерлардан бири. Италия «А» серияси 8-турида турнир жадвалининг 19-ўрнида турган «Удинезе» ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг клуби - «Женоа»ни қабул қилиб, ягона гол эвазига муҳим ғалабани расмийлаштирди. Оқибатда генуяликлар айнан 19-поғонага сурилишди. Жароҳатдан кейин сафга қайтган терма жамоамиз вакили ўйиннинг 69-дақиқасида майдонга тушиб, ҳужумни нисбатан кучайтирди, меҳмонлар якунда гол ҳам уришди, фақат у «офсайд» туфайли у ҳисобга олинмади.

Ғаниев фаол, Шукуров ҳам. БАА элит лигасидаги икки вакилимиз ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўляпти. «Ал-Аҳли Шабаб» 6-турда «Ал-Жазира»ни қабул қилиб, 3:5 ҳисобида енгилган учрашувда Азиз Ғаниев тўлиқ вақт ўйнаш баробарида жамоасининг 2-голига ассистентлик қилди. «Ал-Шаржа» эса 6-ўйинда ҳам ғалаба қозонди - 18 очко тўплаган жамоа турнир жадвалида ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. «Ал-Наср»­га қарши кечган ва 2:1 ҳисобида якунланган баҳсда клуб ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров тўлиқ вақт майдонда тиним билмади. «Қатар СК» вакили Сардор Рашидов «Ал-Вакра»га қарши ўйин (1:0)да иштирок этмади. Япония қуйи дивизионида ўйнаётган Фозил Мусаев («Жубило Ивата») ҳам ўтган ҳафта «Кофу» билан учрашув (1:1) қайдномасига киритилмади.

Қайдномада бор, лекин... Россия Премьер-лигаси 15-турида Жасур Жалолиддинов («Тамбов») ҳам, Остон Ўрунов («Спартак») ҳам қайдномадан жой олишди, бироқ майдонга тушишмади. Тамбовликлар сафарда «Краснодар»га ягона гол туфайли ютқазган бўлсалар, пойтахт клуби ўз майдонида ҳамшаҳри - «Динамо»ни енга олмади - 1:1. Россия қуйи дивизиони иштирокчиси «Нефтехимик» меҳмонда «Енисей»га ютқазди - 0:1. Бу ­ўйинда меҳмонлар ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин тўлиқ ўйнаб, 66-дақиқада огоҳлантирилди, Бобур Давлатов эса 60-дақиқада майдонга тушди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz