Қайднома

Қидирув

Суперлига 24-тур. “Машъал” “Навбаҳор”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Суперлига 24-тур. “Машъал” “Навбаҳор”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

  24.11.2020 15:00
  0
  271
Суперлига 24-тур. “Машъал” “Навбаҳор”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Ҳозиргина Сoca Cola Суперлига. 24-тур баҳслари доирасидан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" учрашуви нихоясига етди.

Қарийиб тенг курашлар остида бошланган учрашув иккинчи бўлимшга келиб тубдан ўзгариб кетди. 56 – дақиқада мезбонлар футболчиси Сардор Абдураимов “Навбаҳор”нинг нақ 3 ҳимоячисини ортда қолдириб Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. 1:0. Орадан беш дақиқа ўтиб мезбонлар ҳисобдаги фарқни янада оширишди. Бу вазиятда Ҳумоюн Муртазоев меҳмонлар дарвозабони Ўткир Юсупов қайтарган тўпни дарвозага аниқ йўллади - 2:0. 69-дақиқага келиб эса ҳисоб янада йириклашди. Муборакликларнинг нигериялик ярим ҳимоячиси Ибе Мишель Окоро 16 метрлар чамаси узоқликдан кучли зарба йўллаб,дарвозани аниқ нишонга олди - 3:0.

Coca Cola Суперлига. 24-тур
24 ноябрь, сешанба
МАШЪАЛ - НАВБАҲОР - 3:0
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Ойбек Юнусов

Голлар: Сардор Абдураимов 56, - 1:0. Ҳумоюн Муртозаев 59, - 2:0. Ибе Мишель Окоро 68, - 3:0 (Сардор Абдураимов).

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 8.Ибе Мишель Окоро, 10.Шерзод Темиров (99.Жаҳонгир Абдусаломов, 89), 14.Элла Кен Арманд (77.Иброҳим Нўъмонов, 46), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 19.Сардор Абдураимов (5.Нажмиддин Нормуродов, 84), 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 29.Ҳумоюн Муртозаев (11.Мўминжон Мелиев, 75), 33.Денис Васильев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе (70.Аббос Ғуломов, 81), 5.Ғиёс Комилов (28.Хуршидбек Мухторов, 46), 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 18.Сардар Теляков, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Даврон Ҳошимов (33.Тоҳиржон Шамситдинов, 63), 27.Ислом Рашидхонов (88.Руслан Болов, 46), 95.Забиҳилло Ўринбоев (25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 63).

Огоҳлантиришлар: Жамолиддин Убайдуллаев 45, Шерзод Темиров 57, Аббос Шодмонов 85.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz