Қайднома

Қидирув

Мхитарян янги шартнома имзолашга яқин

Мхитарян янги шартнома имзолашга яқин

  24.11.2020 20:15
  0
  171
Мхитарян янги шартнома имзолашга яқин

«Рома» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жамоа билан шартномани узайтиришга яқин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.

Мхитарян ўтган йили ёзда Лондоннинг «Арсенал»идан «Рома»га ижара асосида ўтганди. Август ойининг охирида арманистонлик футболчи «канонирлар» билан шартномасини бекор қилди ва озод агент сифатида римликлар билан келишувга эришди.

Жорий мавсумда у «Рома» сафида 11та ўйин ўтказиб 6та гол урди ва 5та голли пас берди.

«Рома»га қадар Мхитарян «Пюник», «Металлург» (Донецк), «Шахтёр» (Донецк), «Боруссия» (Дортмунд), «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Арманистон терма жамоаси сафида эса 2007 йилдан буён тўп суради.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz