Қайднома

Қидирув

Дилявер Ваниев: “Жамоамизнинг салоҳияти бор”

Дилявер Ваниев: “Жамоамизнинг салоҳияти бор”

  24.11.2020 19:25
  0
  273
Дилявер Ваниев: “Жамоамизнинг салоҳияти бор”

Суперлига 24-турдан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувида сўнг мезбонлар мураббийи Дилявер Ваниев ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Узоқ кутилган ғалабани қўлга киритдик. Мавсум аввалида бундай қийинчиликлар бўлишини кутгандик. Лекин, бу даражада муаммолар юзага келишини тасаввур қилмаган эдим. Ғалаба билан мухлисларни табриклайман. Клуб раҳбарларига миннатдорчилик билдираман, ҳар қандай шароитда ҳам бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Жамоамизнинг салоҳияти бор, ўйинимиз ҳам ёмон эмасди. Пасайиш нима билан боғлиқлигини эса тушунтира олмайман. Сабаблар кўп футболчиларимизда тажриба етарли эмас. Муҳими ортда қолди, ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик. Барча мубораклик, қашқадарёлик мухлисларни табриклайман. Босим катта бўлди дея оламан",- дейди Ваниев.

- Ифеаний кейинги турда майдонга тушадими?

- Унинг ҳолатига қараймиз. Жароҳати катта эмас деб ўйлайман. Академиямиздан чиқаётган ёшларга имконият бермоқдамиз. Бизни Суперлигадан четлаштиришгач академиямизни нима сабабдан ёпишди буни ҳамон тушунмайман. Бизни Суперлигадан четлаштишганда Cиз журналистлар ҳам фаол бўлмаганингизни ҳам анлай олмайман. Барчасини тиклаш бирданига юз бермайди. Албатта бу ачинарли ҳолат.

- Сирожиддин Раҳматуллаев Бангладеш чемпионатида қай даражада ўзини кўрсата олади?

- Раҳматуллаев жиддий мақсадларни олдига қўйган жамоага йўл олди. Унинг жамоаси ОФК кубогида иштирок этиши мумкин. Вазият шуни тақозо этди, бу борада кўп гапиришни истамайман. Қайтса "Машъал"га қайтади. "Навбаҳор" ҳам яхши жамоа, ажойиб майдонга эга. Биринчи даврада ишончли тарзда ғалаба қозонган эдик. Нўъмон Ҳасанов бошқарувида кўпроқ агрессив ва тез ўйнамоқда.

- Рақиб жамоа бош мураббий майдон ҳолати яхши эмаслиги ҳақида фикр билдирди. Сизнингча майдон чиндан ҳам ёмон эдими ёки мураббий баҳона қилдими?

- Ҳа, айрим вазиятларда бу ҳалақит қилди. Лекин менинг фикримча майдон ҳолати унчалик ёмон эмас. Нўъмон Ҳасанов шундай фикр билдирган бўлса бу унинг фикри. Легионерларимиз гол уришни бошлади. Албатта навбатдаги баҳсларда ҳам гол уришга ҳаракат қилиб кўришади.


Манба: mashal.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz