Қайднома

Қидирув

Отабек Ғуломхўжаев: "Деярли 10 дақиқа ичида учта гол ўтказиб юбордик"

Отабек Ғуломхўжаев: "Деярли 10 дақиқа ичида учта гол ўтказиб юбордик"

  24.11.2020 20:00
  0
  249
Отабек Ғуломхўжаев:

Cоcа-Cола Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган АГМК - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди. Деярли 10 дақиқа ичида учта гол ўтказиб юбордик, шундан сўнг футболчиларимизда иштиёқ сезилмай қолди. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштириш учун майдонга тушган эдик, аммо ўхшамади.

- "Андижон" сўнги турларда "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" билан ўйнайди. "Андижон"нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бизнинг вазифамиз жамоани максимал даражада Суперлигада олиб қолиш. Ўтган сафар ҳам айтиб ўтдим, жамоани олиб қолишга максимал даражада ҳаракат қиламиз. Йигитларни нималарга қодир эканлигини яхши биламан. Сўнгги ўйинлардаги рақибларимиз ҳақиқатдан ҳам анча кучли. Жамоани олиб қолиш учун мураббийлар штаби ва футболчилар боримизни бериб ҳаракат қиламиз. "Бухоро" ва "Сурхон" натижаларидан қатъий назар биз ўзимизнинг ўйинларимизда ютишга ҳаракат қиламиз.


Манба: "ANDIJON" FC


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz