Қайднома

Қидирув

Погба «МЮ» учун муҳим, аммо «Юве» ҳам жим ўтирмаяпти

Погба «МЮ» учун муҳим, аммо «Юве» ҳам жим ўтирмаяпти

  25.11.2020 03:30
  0
  245
Погба «МЮ» учун муҳим, аммо «Юве» ҳам жим ўтирмаяпти

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жорий мавсум етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган ярим ҳимоячи Поль Погба хусусида ижобий фикрда. «Ўтган мавсум Погба учун оғир келди. У коронавирусга йўлиқди. Франция термасидаги 3та ўйин аввалги формасига қайтиб, ўйинини топиб олишига ёрдам берди. Биз гаплашдик, ҳозир Поль анча кучайганини ҳис қилмоқда. Менимча, у эндиликда фақат ўсишга эришади. Погба биз учун ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида муҳим. Унинг яхши ҳолатда бўлиши «Юнайтед» учун катта аҳамият касб этади. Ҳар бир ўйин - мисоли, янги ҳаёт. Чемпионлар Лигаси доирасида «РБ Лейпциг»га қарши кечган уй учрашувида энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этдик. Умуман, уйда ва сафарда турли ҳолатда бўляпмиз. Ишлашда давом этамиз. «Эвертон» билан ўйин мақсадимиз қандайлигини кўрсатди. Ҳимоядаги ишончли ҳаракат, жамоавий ҳужум асосида урилган 2та ажойиб гол, креативлик ва қарши ҳамлада киритилган тўп...», - деди Сульшер ВВС учун берган интервьюсида.

Зеро, Sunday Express нашрида ёзилишича, «Ювентус» раҳбарияти «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погбани Туринга қайтариш вариантига астойдил қизиқаётган кўринади. Хуллас, «кекса синьора» франциялик футболчини ўз сафига қўшиш учун яна бир марта  уриниб кўради. Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» 27 ёшли францияликни қўйиб юбормоқчи эмаслиги айтилганди.

«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячи Виктор Линделёфга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Sky Sports хабарида айтилишича, Англия клуби келишув муддати 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланишини истамоқда. Эслатиш керак, Линделёф «МЮ» сафига 2017 йилнинг ёзида «Бенфика»дан қўшилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz