Қайднома

Қидирув

«Клопп ва Гвардиола - худбин»

«Клопп ва Гвардиола - худбин»

  25.11.2020 06:06
  0
  238
«Клопп ва Гвардиола - худбин»

Крис Уайлдер Англия топ-клубларида фаолият юритаётган мураббийлар ҳақида кескин фикр билдирди. «Шеффилд Юнайтед» бош мураббийининг фикрича, Юрген Клопп, Хосеп Гвардиола ҳамда Англия Премьер-лигаси грандларини бошқараётган бошқа мутахассислар фақат ўз жамоалари ҳақида қайғуришади. «Клопп фақат ўз клубини кўради. Топ-мураббийларга ҳурматим баланд, чунки улар юксак натижаларга эришмоқдалар, ғалабалар қозонмоқдалар. Аммо улар худбинлар, фақат ўз клубларини ўйлашади. Бу мутахассисларнинг «Шеффилд Юнайтед» каби жамоалар билан ишлари йўқ, уларни Англия футболи тақдири эмас, фақат «Ливерпуль», «Манчес­тер Сити» ва «Челси» қизиқтиради. Буни тушунаман. Ўзим ҳам шундай бўлганман, бироқ «Шеффилд Юнайтед»дан хавотирдаман, бизга битта ўйинда захирадан 5 нафар ўйинчи тушириш ёрдам бермайди. Ҳафтасига 250 минг фунт оладиган, бироқ 18 кишилик рўйхатга киролмаган футболчиларга оддий инсонларнинг ҳам раҳми келади, деб ўйламайман. Менимча, бу арзимас ҳолат», - дея Уайлдер сўзларидан иқтибос келтирди Daily Mail.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz