Қайднома

Қидирув

"Милан"нинг мозийдаги муғомбирлиги ва...

"Милан"нинг мозийдаги муғомбирлиги ва...

  25.11.2020 08:08
  0
  366

Чемпионлар кубогининг 1990|1991 йиллар мавсумида Райкард - Гуллит - ван Бастендан иборат қудратли триога эга «Милан» ярим финалга ҳам чиқолмаганди. 1991 йилнинг 20 мартида чорак финалларнинг жавоб учрашувлари қизиқарли воқеаларга бой тарзда кечганди. «Бавария» меҳмонда, 90 минг мухлис қаршисида «Порту»ни енгган, Москва «Спартак»и уйидаги 0:0дан кейин, сафарда «Реал»ни 3:1 кўринишида мағлубиятга учратганди. «Милан» эса Франциядаги «Велодром» стадионидаги прожекторлар ишламай қолиши сабаб юзага келган танаффусдан сўнг, «Марсел»га қарши ўйинни якунлаб қўйиши керак эди, холос...

Миланликлар мазкур учрашувга ички чемпионатда ғолиблик учун кечган курашдан сўнг чарчаган ҳолда келишди, боз устига, аввалги ўйинда қизил карточка олган ван Бастен ҳам «Марсель» билан баҳсда қатнашолмасди. Франция жамоасида мотивация юқори эди, таркиби ҳам қудратли бўлган. Италиядаги ўйин 1:1 кўринишида якунланган, Марселдаги учрашувда эса мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинда боришаётганди. Шу пайт қизиқ ҳолат рўй берди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтаётганда, «Велодром»да прожекторлар ўчиб қолди. Ўйинни бошқариб борган Бу Карлссон беллашувни давом эттиришни таклиф қилди - финал ҳуштаги чалинишига атиги 2 дақиқа қолганди. «Милан» ҳакамнинг таклифига рози бўлмай, кийиниш хонасига йўл олди. Орадан 15-20 дақиқа ўтгач, электр муаммоси бартараф этилди, лекин италияликлар майдонга чиқишни хоҳлашмади. Ҳамманинг номидан клуб директори Адриано Галлиани қарор чиқарди. Учрашув ҳаками Карлссон ўша воқеани қуйидагича эслади: «Қолган дақиқаларни ўтказиш учун майдондаги ёруғлик етарли эди».

Дастлаб «Милан» сардори Франко Барези шерикларини майдонга тушишга чорлаганди, аммо Галлиани уларни тўхтатди, Гуллит эса директорни қўллаб-қувватлади.

Маълум вақт ўтгач, Галлиани нимадан умид қилганини тушунтирди. Кичик тарих. Марселдаги ўйиндан бир неча йиллар аввал «Милан» «Црвена Звезда» билан ўйнади - ўз уйида 1:1 ҳисобига кўнганди, меҳмонда эса 0:1 кўринишида ютқазаётганди. 65-дақиқада қуюқ туман туфайли ўйинни давом эттириш имконсиз бўлиб қолди. Натижада учрашув қайта ўтказиладиган бўлди («Црвена»нинг голи бекор қилинди), «Милан» эса ўша учрашувда пенальтилар сериясида зафар қучиб, кейинги босқичга ўтганди.

Галлиани ўша воқеа ҳақида шундай деганди: «Ўзимга-ўзим савол бердим: балки Яратганнинг ўзи Белградга туманни жўнатгандир? Ҳакам ҳам ўйинни қайта ўтказиш эҳтимоли борлигини айтди. Жамоани майдондан олиб чиқиб кетдик ва ўйинни эртасига ўтказишга тайёр эдик».

Белграддаги воқеа такрорланганмиди? «Ахир мен «Црвена Звезда»данмасман-ку», - дея кулганди «Марсель» президенти Бернар Тапи. «Массаронинг айтишича, улар ушбу ҳаракатларидан унчалик фахрланишмаган», - дея эслади «Марсель» ҳимоячиси Эрик ди Меко.

Ҳакам «Милан»нинг қарори барчани ажаблантирганини таъкидлади. УЕФА ортиқча ўйлаб ўтирмай, қарор чиқарди: «Марсел»га 3:0 ҳисобида ғалаба ёзилди. Галлиани 2 йилга футболдан ҳайдалди. «Милан»га ҳам бир йиллик дисквалификация қўлланди. Шу тариқа миланлик суперюлдузлар энг гуллаган даврларида евромавсум-1991|1992ни ўтказиб юборишди. УЕФА кубогида қатнашишганда, турнир фаворити бўлишлари шубҳасиз эди. Ярим финал йўлланмасини қўлга киритган «Марсель» «Спартак» тўсиғидан ўтди, аммо ҳал қилувчи баҳсда «Црвена Звезда»га пенальтилар сериясида ютқазди. Дарвоқе, финал Италияда ўтказилиб, унда италия­лик ҳакам ишлаганди.

«Милан» чиндан ҳам ўйинни қайта ўтказиш бўйича шикоятнома тайёрлаган, бироқ уни топширмай, «Марсел»га ютқазганини тан олганди. Шунга қарамай, УЕФА клубни аямади.

3 йилдан сўнг «Милан» яна бир можарога аралашиб қолди. Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Казино» (ҳозирги «Зальцбург»)га қарши баҳсда италиялик мухлислардан бири ирғитган шиша идиш рақиб жамоа дарвозабони Отто Конраднинг бошига тегди. Ўйин давом эттирилди, «Милан» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо кейинроқ ютуқ учун берилган очколардан маҳрум бўлди, қолган уй учрашувларини Триестада ўтказди.

Ўшанда «Милан» еврокубоклар-1991|1992ни ўтказиб юборди, кейин эса Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида қатнашди. Гуруҳидаги барча 6 ўйинда зафар қучди. Тўплар нисбати - 11:1. Иккинчи гол финалда ўтказиб юборилди ва... «Марсел»га имконият бой берилди.

Ў.УМАРОВ тайёрлади 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz