Қайднома

Қидирув

"Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ўйингоҳга муҳлислар киришига руҳсат берилади!

"Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ўйингоҳга муҳлислар киришига руҳсат берилади!

  24.11.2020 21:31
  0
  260

Юртимизда юзага келган пандемия ва карантин сабабли "Сурхон"  жамоаси ўз уй учрашувларини муҳлисларсиз ўтказиб келаётган эди.

Суперлига тугашига бир неча тур қолганда эса, Сурхондарё ҳалқи футбол учрашувларини бевосита стадиондан томоша қилиш имкониятига эга бўладилар.

25-ноябр куни "Сурхон"  жамоаси Суперлиганинг 24-тури доирасида "Бухоро"  жамоасини қабул қилади.

Ушбу баҳсда муҳлисларнинг киришига руҳсат берилади.

Ўз навбатида муҳлислар карантин қоидаларига амал қилишлари, стадионда оралиқ масофа сақлаган ҳолда ўтиришлари ҳамда ниқоб тақишлари мажбурийдир.

Карантин қоидаларига амал қилмаган муҳлислар ИИБ ходимлари томонидан стадиондан чиқариб юборилади.

Эслатиб ўтамиз, "Сурхон"-" Бухоро" учрашуви 25-ноябр куни соат 14:30 да "Сурхон"  спорт мажмуаси ўйингоҳида бўлиб ўтади.

П/С:  Муҳлисларнинг ВИП секторларда ўтиришлари қатъиян тақиқланади!


Манба: “PFK SURXON” OFFICIAL


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz