Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 4-тур: Дастлабки омадлилар маълум

ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 4-тур: Дастлабки омадлилар маълум

  25.11.2020 08:24
  0
  380
ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 4-тур: Дастлабки омадлилар маълум

24 ноябрь куни Европа Чемпионлар Лигасида 4-турга старт берилиб, «плей-офф» йўлланмасини қўлга киритган дастлабки омадли жамоалар номини билиб олдик.

«Е» гуруҳи. «Ренн» майдонига сафар уюштирган «Челси» 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади. Шунингдек, мазкур квартетнинг яна бир вакили «Севилья» ҳам «Краснодар» майдонида қўлга киритилган ютуқ (2:1) эвазига «плей-офф» йўлланмасига эга бўлди.

«F» гуруҳи. Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўз майдонида «Брюгге»га умуман имконият қолдирмади ва 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилиб, очколари сонини 9тага етказиб олди. «Қовоғарилар» ҳужумчиси Эрлинг Холанд мазкур баҳсда «дубль» муаллифига айланди. Норвегиялик футболчи қаторасига 7-ўйиндирки, ўз номига гол ёздириб қўймоқда. Умумий ҳисобда, у ЕЧЛдаги 12та учрашувда 16та тўп киритди. Холанд фақат иккита ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилмаган. Унинг «Брюгге» дарвозасига йўллаган биринчи голи «Боруссия» учун Чемпионлар Лигасидаги 200-гол бўлди. Гуруҳнинг яна бир учрашувида «Лацио» «Зенит»ни 3:1 ҳисобида енгди. Ушбу баҳсда меҳмонларнинг ягона голига муаллифлик қилган Артём Дзюба ЕЧЛдаги россиялик тўпурарлар рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Унинг ҳисобида 9та гол бор. Мазкур кўрсаткичга эришиш учун Дзюба 23та ўйинда майдонга тушди.

«G» гуруҳи. Бу тўртликда ҳам 1|8 финал йўлланмалари масаласи ҳал бўлиб улгурди. Киевда «Динамо»ни 4:0 ҳисобида енгган «Барселона» дастлабки вазифани уддалади. Шунингдек, ўз майдонида «Ференцварош»ни қийинчилик билан (2:1) мағлубиятга учратган «Ювентус» ҳам кейинги босқичга чиқди. Туринликларга ғалаба келтирган гол 92-дақиқада Альваро Мората ҳисобига ёзилди. Бу испаниялик форвард учун ЕЧЛ жорий мавсумидаги 5-гол бўлди. Шу тариқа Мората Чемпионлар Лигаси-2014|2015да қайд этган натижасини такрорлади. Ўшанда ҳам «кекса синьора» шарафини ҳимоя қилган футболчи 12та ўйинда 5та тўп киритганди. Умуман, «Ювентус»нинг «Ференцварош»га қарши ўйиндаги дастлабки голига Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Бу португалиялик юлдуз учун қаторасига 15-мавсум ЕЧЛда урилган гол бўлди. У Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида илк тўпини мавсум-2006|2007да «Манчестер Юнайтед» либосида киритганди.

«Н» гуруҳи. «Олд Траффорд»да «Истанбул»ни қабул қилган «МЮ» йирик (4:1) ҳисобдаги ғалабага эришди. Мазкур учрашувда Бруно Фернандеш «дубль» муаллифига айланган бўлса, Маркус Рэшфорд ҳамда Дэниел Жеймс биттадан гол уришди. Манчестерликлар шу тариқа гуруҳдаги пешқадамликни мустаҳкамлашди. Парижда «РБ Лейпциг» устидан камтарона (1:0) ҳисобда зафар қучган «ПСЖ» очколар бўйича Германия жамоасига етиб олди.

«E» гуруҳи

24 ноябрь (сешанба)

Краснодар - Севилья - 1:2(0:1)

Бош ҳакам: Марко Гуида (Италия).

Голлар: Вандерсон (56) - Ракитич (4), Эл-Ҳаддади (90}5).

Краснодар: Городов, Мартинович, Рамирес, Смольников, Панталеао, Газинский, Кабелла (Уткин, 85), Ольссон (Вильена, 67), Классон (Чернов, 84), Сулейманов (Вандерсон, 46), Берг (Ари, 67).

Севилья: Вацлик, Кунде, Диего Карлос, Эскудеро (Рекик, 61), Оскар Родригес (Жордан, 53), Гудель, Ракитич (Оливер Торрес, 61), Фернандо, Окампос (Идрисси, 72), де Йонг (Эн-Несири, 72), Мунир.

Ренн - Челси - 1:2(0:1)

Бош ҳакам: Бьорн Куйперс (Нидерландия).

Голлар: Гирасси (85) - Хадсон-Одои (22), Жиру (90}1).

Ренн: Гомис, Траоре, Да Сильва, Трюффер

(Мауасса, 86), Ньямси, Нзонзи, Камавинга (Гренье, 78), Леа Силики (Дель Кастийо, 63), Бурижо, Доку

 (Гбоо, 86), Гирасси (Ньянг, 86).

Челси: Менди, Тиаго Силва, Аспиликуэта, Чилуэлл, Зума, Жоржиньо, Маунт (Канте, 68), Ковачич

 (Хавертц, 76), Хадсон-Одои (Зиеш, 75), Вернер (Жеймс, 90), Абрахам (Жиру, 69).

1  Челси             4      3      1        0        9-1      10

2  Севилья        3      2      1        0        4-2      7

3  Краснодар    3      0      1        2        3-8      1

4          Ренн  4          0          1          3          2-7       1

5-ТУР. 2 декабрь (чоршанба)

КРАСНОДАР - РЕНН

СЕВИЛЬЯ – ЧЕЛСИ

 

«F» гуруҳи

24 ноябрь (сешанба)

Лацио - Зенит - 3:1 (2:1)

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Англия).

Голлар: Иммобиле (3, 55-пен.), Пароло (22) -

Дзюба (25).

Лацио: Рейна, Худт, Ачерби, Габаррон (Луис Фелипе, 60), Лаццари (Фарес, 69), Пароло (Акпа-Акпро, 60), Марушич, Лейва (Катальди, 68), Луис Альберто, Корреа, Иммобиле (Мурики, 81).

Зенит: Кержаков, Дуглас Сантос (Сутормин, 37), Ракицкий, Ловрен, Жирков (Азмун, 73), Барриос (Дриусси, 59), Мостовой (Мусаев, 59), Ерохин (Шамкин, 74), Кузяев, Малком, Дзюба.

Боруссия Д. - Брюгге - 3:0 (2:0)

Бош ҳакам: Иван Кружляк (Словакия).

Голлар: Холанд (18, 60), Санчо (45).

Боруссия Д.: Бюрки, Менье (Морей, 73), Хуммельс, Аканжи, Геррейру (Пасслак, 80), Дилэйни (Жан, 72), Санчо, Азар, Рейна (Брандт, 81), Беллингем, Холанд (Ройс, 81).

Брюгге: Миньоле, Дели, Мата, Коссуну, Ванакен,

де Кетеларе, Диатта (Окереке, 74), Баланта (Ритс, 52), Вормер, Ланг (Схрейверс, 74), Крменчик (Баджи, 66).

1  Боруссия Д.  4      3      0        1        9-3      9

2  Лацио            4      2      2        0        8-4      8

3  Брюгге           4      1      1        2        3-8      4

4      Зенит            4          0          1          3          3-8       1

5-ТУР. 2 декабрь (чоршанба)

БРЮГГЕ - ЗЕНИТ

БОРУССИЯ Д. – ЛАЦИО

 

«G» гуруҳи

24 ноябрь (сешанба)

Динамо К. - Барселона - 0:4(0:0)

Бош ҳакам: Матей Юг (Словения).

Голлар: Дест (52), Брэйтуэйт (57, 70-пен.),

 Гризманн (90}2).

Динамо К.: Бушан, Кендзера, Караваев (Попов, 60), Забарний, Миколенко, Вербич, Шепелев (Бэлуцэ, 83), де Пена (Супряга, 71), Гармаш (Андриевский, 59), Шапаренко (Леднев, 71), Буяльский.

Барселона: тер Штеген, Фирпо, Дест, Лангле

(Альба, 66), Мингеса, Аленья, Коутиньо (Гризманн, 66), Педри (Фернандес, 73), Пьянич (Пуч, 65), Тринкау

(де ла Фуэнте, 83), Брэйтуэйт.

Ювентус - Ференцварош - 2:1(1:1)

Бош ҳакам: Даниэль Зиберт (Германия).

Голлар: Роналду (35), Мората (90}2) - Узуни (19).

Ювентус: Шченсни, де Лигт, Данило, Алекс Сандро, Бентанкур (Рабьо, 83), Куадрадо, Артур (Рэмзи, 83), Маккенни (Кулусевски, 62), Бернардески (Кьеза, 62), Роналду, Дибала (Мората, 62).

Ференцварош: Дибус, Фримпонг, Двали, Блажич, Хайстер, Нген (Боли, 70), Шигер (Лаидуни, 75), Зубков (Изаэл, 70), Сомалиа, Узуни, Ловренчич (Ботка, 75).

1  Барселона    4      4      0        0        13-2    12

2  Ювентус        4      3      0        1        8-4      9

3  Динамо К.      4      0      1        3        3-10    1

4      Ференцварош        4          0          1          3          5-13      1

5-ТУР. 2 декабрь (чоршанба)

ФЕРЕНЦВАРОШ - БАРСЕЛОНА

ЮВЕНТУС - ДИНАМО К.

 

«H» гуруҳи

24 ноябрь (сешанба)

МЮ - Истанбул - 4:1(3:0)

Бош ҳакам: Овидиу Хацеган (Руминия).

Голлар: Фернандеш (7, 19), Рэшфорд (35-пен.), Жеймс (90}2) - Дениз Тюрюч (75).

МЮ: Де Хеа, Уан-Биссака (Уильямс, 59), Теллес, Магуайр, Линделеф (Туанзебе, 46), ван де Бек, Бруну Фернандеш (Гринвуд, 59), Фред, Кавани, Марсьяль (Матич, 82), Рэшфорд (Жеймс, 59).

Истанбул: Гюнок, Рафаэл, Епуряну, Шкртел (Карлуш Понк, 87), Болинголи-Мбомбо (Калдирим, 74),

 Қаҳважи (Текдемир, 46), Вишча, Тюрюч, Озжан (Жулиано, 74), Шадли (Гульбрандсен, 61), Ба.

ПСЖ - РБ Лейпциг - 1:0(1:0)

Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия).

Гол: Неймар (11-пен.).

ПСЖ: Навас, Флоренци, Маркиньос, Диалло, Баккер, Данилу Перейра, Паредес, Эррера (Верратти, 83), Ди Мария (Рафинья, 64), Мбаппе (Кин, 90), Неймар (Сарабия, 90).

РБ Лейпциг: Гулачи, Упамекано, Конате, Анхелиньо, Мукиеле (Орбан, 63), Нкунку, Айдара, Ольмо (Клюйверт, 64), Забитцер, Форсберг (Серлот, 74), Поульсен.

1    МЮ                 4      3      0        1        12-4    9

2    ПСЖ                4      2      0        2        5-4      6

3  Лейпциг         4      2      0        2        4-7      6

4      Истанбул     4          1          0          3          3-9       3

5-ТУР. 2 декабрь (чоршанба)

ИСТАНБУЛ - РБ ЛЕЙПЦИГ

МЮ – ПСЖ

Атлетико - Локомотив, Бавария - Зальцбург, Боруссия М. - Шахтёр, Интер - Реал, Олимпиакос - Манчестер Сити, Марсель - Порту, Ливерпуль - Аталанта ва Аякс - МиДтьюлланд ўйинари бугун оқшомда бўлиб ўтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz