Қайднома

Қидирув

Андрей Шипилов: "Футболчиларга эътирозим йўқ"

Андрей Шипилов: "Футболчиларга эътирозим йўқ"

  25.11.2020 11:35
  0
  226
Андрей Шипилов:

Coca Cola Суперлига 24-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин яхши таассурот қолдирди. Вазиятлардан фойдаланишда бу сафар ҳам оқсоқландик. Ўйинни боришини, тўпни назорат қилдик. Кейинги ўйинга тайёрланишда давом этамиз",- дейди Андрей Шипилов.

- Александр Лобановнинг бугун захирада қолдирилишига сабаб нима? "Бунёдкор" билан ўйинни яхши ўтказа олмагани учун бугун майдонга тушмадими?

- Унинг ўйинидан қониқяпмиз. Бизда ротатция кетмоқда. Қўл остимиздаги бошқа футболчиларни ҳам текшириб олишни истадик. Александр Лобанов ҳозирда чемпионатимизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Буни кўпчилик кўрмайдими, муносиб баҳолашмайди. Акмал Турсунбоев яхши мактаб кўрган. Бугун унга имконият бердик. Ўзини кўрсата олди, ишончимизни оқлади. Яхши шаклланган жамоада бир нафар кипер бўлмаслиги керак. Камида учта дарвозабон бўлиши лозим. Ёшлар терма жамоамизга номзод Владимир Вагин жароҳат олган. Ҳозирда тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Мавсум охири, барчага ўйин амалиёти берамиз.

- Бугун таркибингизда кимларни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Барча 11 нафар футболчимиз яхши ҳаракат қилди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ. Гоҳида жамоа муносиб ўйин кўрсатади лекин натижа ўхшамайди. Айрим пайт эса акси кузатилади. Пенальти борасида танаффусда тасвирларни кўрсатишди. Пенальти йўқ эди. Яна кўриб чиқамиз. Аммо буни муҳокама қилмоқчи эмасман. Унга баҳо берадиган масъул кишилар, ташкилотлар бор.


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz