Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлига “Қўқон-1912” ўз уйида мағлубиятга учради

Coca Cola Суперлига “Қўқон-1912” ўз уйида мағлубиятга учради

  25.11.2020 16:56
  0
  254
Coca Cola Суперлига “Қўқон-1912” ўз уйида мағлубиятга учради

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда Coca Cola Суперлига 24-тур доирасидаги  "Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин қўқонликларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 7-дақиқада Филип Райевац иккита қулай имкониятдан фойдалана олмади.  Учрашувнинг 9-дақиқасида эса меҳмонлар қарши ҳужумдан кейин ҳисобни очишди. Гол муаллифи Жавоҳир Алижонов бўлди.  13-дақиқада “Қўқон-1912” футболчилари жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини рақиб ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 23-дақиқада мезбонларда ҳисобни тенглаштириш учун ажойиб имконият вужудга келганди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбасини Илёсов катта қийинчилик  билан қайтариб юборди. Кейинги ҳужумни эса рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.  28-дақиқада Қувондиқ Рўзиев шеригини жуда қулай вазиятга чиқарган эди. Сардор Азимовнинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.  Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида майдон эгалари рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтиришди. 40-дақиқада Филип Райевацнинг боши билан берган зарбаси бироз юқоридан кетди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим меҳмонларнинг хужумлари билан бошланди.  Кейинчалик “Қўқон-1912” футболчилари яна устунликни ўз қўлларига олишди.  55- дақиқада Филип Райевац яна бир қулай вазиятни кўкка совурди. 63-дақиқада Иван Йосович тўқнашув натижасида жароҳат олиб майдонни тарк этди.  70-дақиқада мезбонларда яна бир хавфли вазият юзага келди. Захирадан майдонга тушган Якуба Бамбанинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 73-дақиқада Мерзляков чап қанотдан жарима майдончаси ичига жуда яхши узатмани амалга оширган эди. Абдухамидовнинг бош билан берган зарбаси бирозгина юқоридан ўтиб кетди. 77 – дақиқада бурчак зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдида яна бир хавли вазият юзага келди. Бобур Акбаровнинг боши билан яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳам бироз юқоридан кетди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари тўлиқ майдон эгаларининг устунлигида ўтди. Бироқ юзага келган вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида ҳисобни тенглаштира олишмади. Шу тариқа, ягона гол учрашув тақдирини ҳал этди.

Coca Cola Суперлига

24-тур

“Қўқон-1912” – “Локомотив” - 0:1 (0:1)

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Иброҳим Исмоилов.

Назоратчи: Рашид Айтеков.

Комиссар: Аббос Аҳроров.

Гол: Жавоҳир Алижонов (9).

“Қўқон-1912”: 96. Ислом Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Сардор Азимов (4. Собит Синдаров – 80), 15. Ойбек Рустамов, 17. Музаффар Музаффаров (19. Ҳамидулло Абдуҳамидов – 46), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович (14. Аваз Маматхўжаев – 63), 69. Филип Райевац (91. Якуба Бамба – 57), 70. Мурод Холмуҳаммедов.

“Локомотив”: 35. Жавоҳир Илёсов, 7. Кахи Махарадзе (4. Шаҳзод Шайманов – 86), 8. Вадим Афонин (80. Фаррух Иброҳимов – 62) , 14. Азиз Амонов, 20. Ғуломҳайдар Ғуломов, 25. Жавоҳир Алижонов (3. Жаҳонгир Абдумўминов – 75), 26. Дилшод Комилов (19. Аваз Ўлмасалиев – 62), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 52. Жалолиддин Жумабоев, 77. Диёр Туропов (10. Марат Бикмаев – 61).


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz