Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ашурматов: "Охирги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз"

Бахтиёр Ашурматов: "Охирги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз"

  25.11.2020 19:50
  0
  231
Бахтиёр Ашурматов:

Coca Cola Суперлига  24-тур доирасидаги  “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов  қатнашди.

-  Афсуски, охирги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Кўплаб вазиятлар яратяпмиз, бироқ гол ура олмаяпмиз. Табиийики, гол урмагач, ғалаба қозониб бўлмайди. Бугун балки таркиб танлашда бироз адашдим деб ўйлайман. Биринчи бўлимда майдон марказини рақибга бериб қўйдик. Ҳимояда ҳам хатоларга йўл қўйдик. Гол ўтказворганимиздан сўнг йигитлар ҳисобни тенглаштириш ва ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилдилар. Бироқ яратилган вазиятлардан голларни кирита олмаганимиз бизга қимматга тушди. Шундай бўлса-да, футболчиларимиз майдонда борларини бериб ўйнашмоқда. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман.  Агар йигитлар шу тарзда ўйнашса чемпионатни муносиб тарзда якунлай оламиз.

Бугун ачиниб кетганим шу бўлдики, мавсум давомида қилган меҳнатларимиз мағлубият туфайли кутилган натижани бермаслиги мумкин.

“Локомотив”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. “Пахтакор” билан ўйинда афсуски, Аваз Маматхўжаевни майдонга тушира олмаган эдик. Мурод Холмуҳаммедов қанотда яхши ҳаракат қилганди. Бугун ҳам Холмуҳаммедов майдонда катта ҳажмдаги ишни бажариб берди.  Ўз майдонимизда тўп сурганимиз сабабли бугун ҳужумкор бўлган ярим ҳимоячи  Музаффар Музаффаровни майдонга туширгандим.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz