Қайднома

Қидирув

Сурхондарёлик ёш тарбияланувчиларга спорт анжомлари совға қилинди

Сурхондарёлик ёш тарбияланувчиларга спорт анжомлари совға қилинди

  25.11.2020 21:50
  0
  283
Сурхондарёлик ёш тарбияланувчиларга спорт анжомлари совға қилинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ишчи гуруҳи ҳудудий футбол ассоциациялари фаолияти билан яқиндан танишиб чиқмоқда.

Бугун ЎФА мутахассислари Сурхондарё вилоятида бўлиб, жойларда футболга бўлган эътибор, камчилик ва ютуқларни мониторингдан ўтказди.

Ишчи гуруҳ вакиллари вилоятдаги футболга ихтисослашган мактаблар ва стадионларни кўздан кечирди ва амалга ошилаётган ишларни ўрганди. Машғулотларда иштирок этаётган тарбияланувчилар ҳамда уларнинг мураббийлари билан яқиндан мулоқот бўлиб ўтди. Мураббийларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.

Ишчи гуруҳ томонидан Жарқўрғон, Узун, Қизириқ туманлари ва Термиз шаҳрида фаолият юритаётган бир гуруҳ мураббийларга ЎФА номидан ташаккурномалар топширилди. Ёш тарбияланувчиларга эса футбол тўплари ва спорт анжомлари тақдим этилди. Шунингдек, Элдор Шомуродов тарбия топган Жарқўрғон туманидаги футбол майдони шароитни ҳам кўздан кечирилиб, у ерда болалар учун таълим тарбия олишлари ва футбол билан шуғулланишлари учун мавжуд шароитларни яхшилаш борасида маслаҳатлашилди.

ЎФА ишчи гуруҳи эртага Самарқанд вилоятига йўл олади.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz