Қайднома

Қидирув

"Фейеноорд" футболчиси ЦСКА ни мақтади

"Фейеноорд" футболчиси ЦСКА ни мақтади

  25.11.2020 22:20
  0
  240

"Фейеноорд" футболчиси Спаич Россия жамоаларининг Европа мусобақаларидаги ўйинларини юқори баҳолади

"Фейеноорд" ҳимоячиси Урош Спаич Москванинг ЦСКА клубига қарши Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида ўйин ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди.

"ЦСКАнинг Европадаги муаммолари бу уларнинг ўзларининг ишидир", деди Спаич. - Европа мусобақаларидаги Россия жамоалари, ўзлари кутганидек, унчалик яхши ўйнашмайди. Биз эса ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаймиз. ЦСКА жиддий жамоадир, РПЛда этакчи. Биринчи ўйин осон ўтгандай кўринган бўлиши мумкин, аммо бу осон бўлмаган, ўша ўйинда ҳам ЦСКАда имконият бор эди. Демак, бу сафар ҳам бўлади, деб ўйлайман, бизни яхши ўйин кутиб турибди.

- Европанинг деярли ҳамма жойларида томошабинларсиз ўйнашади. Вазият эртага ўзгартирилади. Бу ўйинга қандай таъсир қилади?

- Албатта мухлислар билан ўйнаш яхшироқдир. Улар билан ва уларсиз ўйинлар орасида катта фарқ бор. ЦСКА билан ўйинимизда томошабинлар бўлишининг ўзи яхши. Умид қиламанки, эртами-кечми вазият яхшиланади ва томошабинлар трибунага қайтадилар.


Манба: Спорт Экспресс


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz