Қайднома

Қидирув

Европа ЧЛ, 4-тур: "Бавария" ва "Сити" масалани ҳал қилишди, "Реал" ва "Ливепуль" эса...

Европа ЧЛ, 4-тур: "Бавария" ва "Сити" масалани ҳал қилишди, "Реал" ва "Ливепуль" эса...

  26.11.2020 07:37
  0
  278
Европа ЧЛ, 4-тур:

Олдин хабар берганимиздек, кеча Европа Чемпионлар Лигасининг А ва B гуруҳларида ҳам  4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

А гуруҳи етакчиси «Бавария» ўз майдонида «Зальцбург»ни қабул қилди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Роберт Левандовски немис клубини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида майдон эгалари автогол эвазига ҳисобни оширди.

66-дақиқада Марк Роканинг четлатилишидан кейин «Бавария» бир ўйинчи кам бўлиб қолди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб Лерой Сане ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 73-дақиқада Мергим Бериша меҳмонларнинг дастлабки тўпини киритди. Шу билан ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Атлетико» ва «Локомотив М» жамоалари ўзаро баҳс юритди. Учрашувда ҳисоб очилмади.

Шу тариқа мусобақанинг амалдаги чемпиони мудаттидан аввал 1-ўрин масаласини ҳал қилди. Гуруҳдаги ҳолат қуйидагича кўриниш олди:

«Бавария» (12 очко) «Атлетико» (5) «Локомотив М» (3) «Зальцбург» (1)

B гуруҳининг номдор жамоалари «Интер» ва «Реал» Милан шаҳрида баҳс юритди. Учрашувни мадридликлар катта устунликда бошлади. Дастлабки хавфли ҳужум пенальти белгиланиши билан якунланди. 11 метрлик жарима зарбасини Эден Азар муваффақиятли ижро этди. 33-дақиқада Артуро Видаль ҳакам билан тортишгани учун бир неча сония ичида иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки ўн дақиқалигида миланликлар фаолликни оширди, бироқ бироз вақт меҳмонлар вазиятни яна ўз томонига оғдирди. 59-дақиқада захирадан майдонга қўшилганига бир дақиқа ҳам бўлмаган Родриго ўзининг аниқ зарбаси билан иккинчи голни урди.

«Боруссия М» ва «Шахтёр» жамоалари ўртасидаги гуруҳнинг бошқа ўйини бироз аввалроқ ўтказилди. Унда немислар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Шу тариқа «Реал» очколарини 7 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилди ва «Боруссия М»дан бир очко ортда қолмоқда. «Шахтёр» (4) 3-ўринга жойлашган бўлса, «Интер» 2 очко билан сўнгги поғонада бормоқда.

Чемпионлар Лигаси

4-тур баҳслари

25 ноябрь, чоршанба

А гуруҳи

«Бавария» Германия — «Зальцбург» Австрия 3:1

Голлар: 1:0 – 42 Левандовски, 2:0 – 52, автогол Вебер, 3:0 – 68 Сане, 3:1 – 73 Бериша.

«Бавария»: Нойер, Ричардс (Хави Мартинес, 79), Боатенг, Павар (Люка Эрнандес, 63), Алаба, Коман (Дуглас Коста, 78), Горетцка, Мюллер, Рока, Гнабри (Сане, 62), Левандовски.

«Зальцбург»: Станкович, Кристенсен, Рамальо, Ульмер, Вебер, Юнузович (Адееми, 71), Собослаи (Сучич, 71), Мвепу (Ашимеру, 71), Камара, Койта, Бериша.

Огоҳлантиришлар: Нойер (24), Рока (48), Койта (58), Камара (90).

Четлатиш: Рока (66).

«Атлетико» Испания — «Локомотив» Россия 0:0 B гуруҳи «Интер» Италия — «Реал Мадрид» Испания 0:2

Голлар: 0:1 – 7, пенальти Азар, 0:2 – 59 Родриго.

«Интер»: Ҳанданович, Ҳакими (Санчес, 63), Бастони (Д`Амброзио, 46), де Врей, Янг, Видаль, Гальярдини (Сенси, 78), Барелла, Шкриньяр, Мартинес (Перишич, 46), Лукаку (Эриксен, 86).

«Реал Мадрид»: Куртуа, Начо, Менди, Карвахаль, Варан, Эдегор (Каземиро, 58), Модрич, Кроос, Васкес, Азар (Винисиус Жуниор, 78), Мариано Диас (Родриго, 58).

Огоҳлантиришлар: Гальярдини (19), Видаль (33), Сенси (86).

Четлатиш: Видаль (33).

«Боруссия М» Германия — «Шахтёр» Украина 4:0

Голлар: 1:0 – 17, пенальти Штиндль, 2:0 – 34 Эльведи, 3:0 – 45 Эмболо, 4:0 – 77 Вендт.
***

D гуруҳи етакчиси «Ливерпуль» ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилди. Учрашувда ҳисоб 60-дақиқага келиб очилди. Йосип Иличич бергамоликларнинг комбинациясини муваффақиятли якунлади. Орадан кўп ўтмай Робин Гозенс меҳмонларнинг иккинчи голини урди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Аякс» ўз уйида «Мидтюлланд» билан баҳс юритди. Райан Гравенберх, Нуссаир Мазрови ва Давид Нереснинг голларига меҳмонлар сўнгги дақиқаларда Авер Мабил томонидан киритилган тўп билан жавоб қайтарди.

Гуруҳдаги ҳолат билан танишинг:

«Ливерпуль» (9) «Аякс» (7) «Аталанта» (7) «Мидтюлланд» (0)

C гуруҳи етакчиларидан бири «Порту» сафарда «Марсель»ни таслим этди ва гуруҳдан чиқиш масаласини деярли ҳал қилиб қўйди. Кейинги турларда қўлга киритилган ҳар қандай очко жамоани кейинги босқичга олиб чиқади.

25 ноябрь, чоршанба

C гуруҳи

«Марсель» Франция — «Порту» Португалия 0:2

Голлар: 0:1 – 39 Сануси, 0:2 – 72, пенальти Сержиу Оливейра.

«Олимпиакос» Греция — «Манчестер Сити» Англия 0:1

Гол: 0:1 – 36 Фоден.

D гуруҳи

«Ливерпуль» Англия – «Аталанта» Италия 0:2

Голлар: 0:1 – 60 Иличич, 0:2 – 64 Гозенс.

«Ливерпуль»: Алиссон, Уильямс, Уильямс, Матип (Минамино, 85), Цимикас (Робертсон, 61), Жонс, Милнер, Мане, Вейналдум (Фабиньо, 61), Салоҳ (Фирмино, 61), Ориги (Диогу Жота, 61).

«Аталанта»: Голлини, Гозенс (Мохика, 75), Ромеро, Гимшити, Хатебур, Гомес, де Рон, Иличич (Сапата, 70), Пессина (Миранчук, 85), Фройлер, Толои.

Огоҳлантиришлар: Цимикас (57), де Рон (89).

«Аякс» Нидерландия — «Мидтюлланд» Дания 3:1

Голлар: 1:0 – 47 Гравенберх, 2:0 – 49 Мазрови, 3:0 – 66 Нерес, 3:1 – 80, пенальти Мабил
***

«Манчестер Сити» жамоаси сафарда «Олимпиакос» билан баҳс юритди. Фил Фоденнинг 36-дақиқадаги ягона голи «шаҳарликлар»га ғалаба олиб келди.

Бу орқали Пеп Гвардиола шогирдларининг очколари 12 тага етди ва жамоа муддатидан аввал плей-офф босқичига йўл олди.
Яна бир учрашув B гуруҳи вакиллари ўртасида кечди. Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»си ўз уйида «Шахтёр»ни қабул қилди. Ларс Штиндль, Нико Эльведи, Бреел Эмболо ва Оскар Вендт томонидан урилган голлар немис клубига йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин «Боруссия М»нинг очколари 8 тага етди. «Шахтёр» ҳисобида эса 4 очко мавжуд.

Чемпионлар Лигаси

4-тур баҳслари

25 ноябрь, чоршанба

B гуруҳи

«Боруссия М» Германия — «Шахтёр» Украина 4:0

Голлар: 1:0 – 17, пенальти Штиндль, 2:0 – 34 Эльведи, 3:0 – 45 Эмболо, 4:0 – 77 Вендт.

«Боруссия М»: Зоммер, Лайнер, Гинтер, Эльведи, Вендт, Штиндль (Бенеш, 81), Нойхаус (Закария, 69), Лазаро (Ҳеррманн, 69), Крамер, Эмболо (Плеа, 69), Тюрам (Траоре, 84).

«Шахтёр»: Пятов, Матвиенко, Кривсов, Бондар, Додо, Степаненко, Алан Патрик (Майкон, 81), Соломон (Фернандо Педро, 59), Марлос (Маркос Антонио, 71), Тете, Мораес.

Огоҳлантиришлар: Степаненко (45), Лазаро (48), Лайнер (90).

C гуруҳи

«Олимпиакос» Греция — «Манчестер Сити» Англия 0:1

Гол: 0:1 – 36 Фоден.

«Олимпиакос»: Жозе Са, Дрегер (Врусай, 66), Ба, Сиссе, Рафинья, Масурас (Судани, 78), Мвила, Пепе (Бухалакис, 71), Камара, Фортунис, Рубен Семеду.

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Менди (Зинченко, 78), Жоау Канселу, Рубен Диаш, Стоунз, Родри (Фернандиньо, 76), Гундўған (Дойл, 86), Фоден, Бернарду Сильва, Стерлинг (Маҳрез, 76), Габриэль Жезус (Агуэро, 78).

Огоҳлантиришлар: Рафинья (39), Стерлинг (39), Рубен Диаш (54), Гундўған (86).


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz