Қайднома

Қидирув

Жавоҳир Алижонов: “Голимни раҳматли тоғамга бағишлайман”

Жавоҳир Алижонов: “Голимни раҳматли тоғамга бағишлайман”

  26.11.2020 10:55
  0
  279
Жавоҳир Алижонов: “Голимни раҳматли тоғамга бағишлайман”

Кеча Суперлига 24-тур доирасида ўтказилган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувида ўзининг профессионал футболдаги илк голини уриб, "Локомотив"нинг ғалабасини таъминлаган ёш футболчимиз Жавоҳир Алижонов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Оғир ва қийин ўйинни ўтказдик. Барча футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашиб, ғалаба учун интилди. Ҳудога шукур, муваффақият қозондик.

- Голни нишонлаганингиз ҳақида гапирсангиз. Нега ундай услубда нишонладингиз?

- Бу тасодифан бўлди. Ҳиссиётларга берилиб кетдим. Ҳатто ўзим ҳам бундай нишонлайман деб ўйламагандим. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Бундай пайтда нима қилаётганимни ўзим ҳам тушунмай қолдим.

- Нега алмаштириш сўрадингиз? Аҳволингиз яхшими?

- Оёғимнинг орқа мушаклари тортишиб қолди, тўғриси, югуришга бироз қийналиб қолдим. Ҳозир яхши ҳолатдаман.

- Ўйиндан кейин оила аъзоларингиздан ким сизга биринчи бўлиб қўнғироқ қилиб табриклади?

- Онажоним. Доимий равишда мени қўллаб-қувватлайдиган меҳрибоним. Албатта, бундан кейин ҳам қаттиқ ҳаракат қиламан, кўпроқ голлар уришга интиламан. Шу ўринда, ушбу голимни раҳматли тоғамга бағишлайман. Улар кичкиналигимда мени яхши кўрардилар, энг яқин инсонларимдан бири эдилар. Улар футболга энди бориб юрган пайтларимда менга доим далда бўлганлар. Уларни ёддан чиқара олмайман.


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz