Қайднома

Қидирув

Мхитарян учун янги шартнома

Мхитарян учун янги шартнома

  26.11.2020 19:00
  0
  265
Мхитарян учун янги шартнома

«Рома» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жамоа билан шартномани узайтиришга яқин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport наш­ри хабар тарқатди.
Мхитарян ўтган йил ёзда Лондоннинг «Арсенал»идан «Рома»га ижара асосида ўтганди. Август ойи охирида арманистонлик футболчи «канонирлар» билан шартномасини бекор қилди ва озод агент сифатида римликлар билан келишувга эришди. Жорий мавсум у «Рома» сафида 11та ўйин ўтказиб, 6та гол урди ва 5та самарали узатма муаллифига айланди. «Рома»га қадар Мхитарян «Пюник», «Металлург» (Донецк), «Шахтёр» (Донецк), «Боруссия» (Дортмунд), «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Арманистон терма жамоаси сафида эса 2007 йилдан буён тўп суради.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz