Ўзбек футболи ҳамиша иқтидорли футболчиларга бой бўлиб келган. Ҳимоя чизиғида ҳам топ даражада ўйнай оладиган чарм тўп усталаримиз етарли. Бутун жамоани майдонда олдинга етаклайдиган ҳимоячиларни ҳам биламиз, кўрганмиз. Яқинда, дастлаб «Пахтакор» сафида танилган, кейинчалик «Сўғдиёна»да ўйнаган, айни пайт «Қўқон-1912» шарафини ҳимоя қилаётган, сўнгги вақтларда Ўзбекистон миллий термаси йиғинларига мунтазам жалб қилинаётган Мурод Холмуҳаммедовдан интервью олдик. Суҳбатимиз «Қўқон-1912»нинг жорий мавсумдаги иштироки, футболчининг фаолияти ва терма жамоа мавзуида бўлди.
- «Қўқон-1912» мавсумни яхши ўтказди. Нима деб ўйлайсиз, қолган турларда жамоа кучли учликка кира оладими?
- Тўғри айтасиз, мавсумни ёмон ўтказмадик, лекин ҳаммаси аъло даражада кечди, деб ҳам бўлмайди. Олдинда ҳали яна ўйинларимиз бор. Биз уларнинг ҳаммасида бор имконият ва кучимизни берамиз, совринли ўринлар учун охиригача курашамиз.
- Жамоанинг мавсум аввалидаги режалари қандай эди? Айни пайтга келиб, улар ўзгардими?
- Йил бошида кучли олтиликка киришни ният қилгандик. Лекин кўриб турганингиздек, мақсадимиздан ҳам юқорироқ ўринларда юрибмиз. Натижамизни яхшилаш учун олдинга интилишдан тўхтамаймиз.
- Нима деб ўйлайсиз, агар карантин бўлмаганида, жамоа чемпионлик учун ҳам кураш олиб бора олармиди?
- Йўқ, бундай деб ўйламайман, жамоамизга карантин таъсир ўтказгани йўқ. Чемпионликка келсак, ҳозирги кунда Суперлигамиздаги ғолиблик йўлида «Пахтакор»га муносиб рақобатчи йўқ, деб ҳисоблайман. Бу жамоа ҳар томонлама профессионал ва кучли.
- Кейинги мавсум жамоани алмаштирасизми?
- Очиғини айтсам, ҳозир бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Чунки олдимизда бошқа вазифа турибди - чемпионатни муносиб тарзда якунлаш. Айни пайт бор эътиборимиз шунга қаратилиши керак. Умуман олганда, кейинги йил жамоамни ўзгартириш режаси ҳам йўқ эмас.
- Терма жамоага ҳам чақириляпсиз, хориж клубларидан таклифлар тушмаяптими?
- Таклифлар бор. Бироқ уларни ҳозир эмас, чемпионат ва шартномам тугаганда албатта кўриб чиқаман.
Оғабек САМИСОВ суҳбатлашди
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20