Элдор Шомуродов тўп сураётган "Женоа" клуби Италия кубоги баҳсида "Сампдория"га қарши майдонга тушди.
Беллашувда меҳмонлар биринчи бўлиб ҳисобни очишди. Бироқ генуяликлар иккинчи бўлимда ирода намойиш этиб, 3 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов беллашувни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди ва эътиборга молик томони, ҳужумчимиз "Женоа"нинг биринчи голида ассистентлик қилди. Учрашувнинг 61-дақиқасида Шомуродов чап қанот бўйлаб рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва жамоадошини тўп билан таъминлади. Очиқ қолган дарвозани "Женоа" ҳужумчиси осонлик билан ишғол этди. Шундан кейин голдан рухланган “Женоа” футболчилари ташаббусни ўз қўлларига олишди ва яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб ажойиб “камбек”ни амалга ошириш билан бир қаторда кейинги босқич масаласини ҳам ижобий ҳал этишди. Якуний ҳисоб 1:3
“Сампдория” – “Женоа” 1:3
Голлар: Верре 18 - Скамакка 60, 72, Лерагер 68.
“Луижи Феррарис” стадиони
“Сампдория” – Аудеро, Берешинский, Верре, Йошида, Ла Гумина, Лери, Ожелло, Адриен Силва, Тонелли, Торсби, Янкто.
“Женоа” – Маркетти, Голданига, Сапата, Бани, Гильоне, Стураро, Ровелла, Зайц, Пеллегрини, Скамакка, Шомуродов.
Шунингдек бугун бўлиб ўтган ўйинлардан кейин 1/16 финал босқичининг барча иштирокчилари ва жуфтликлари аниқланди. Унга кўра, Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" жамоаси кейинги босқичда "Ювентус"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу босқич ўйинлари эса 13 январь куни ўтказилиши режалаштирилган.
"Аталанта" - "Кальяри"
"Лацио" - "Парма"
"Наполи" - "Эмполи"
"Рома" - "Специя"
"Интер" - "Фиорентина"
"Милан" - "Торино"
"Сассуоло" - СПАЛ
"Ювентус" - "Женоа"
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20