Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродовга "Женоа" эмас, балки жуда кўп ҳужум қиладиган клуб керак экан?!

Элдор Шомуродовга "Женоа" эмас, балки жуда кўп ҳужум қиладиган клуб керак экан?!

  28.11.2020 07:02
  0
  1240
Элдор Шомуродовга

Италиялик футбол агенти Марко Трабукки ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг «Ростов»дан «Женоа»га трансфери ҳақида гапирди.
"Шомуродовни ҳеч қандай яхши вазият кутмаяпти. «Женоа»да ҳужумчи 90 дақиқа ичида учта яхши узатма қабул қилади. Бу яққол унга тескари. Бу «Женоа»нинг катта хатоси ва «Ростов» учун яхши келишув.

«Женоа» нега уни сотиб олди? Улар шунчаки катта хатога йўл қўйди. Шомуродовга жуда кўп ҳужум қиладиган клуб керак. Роман Ерёменко каби ажойиб узатмалар қилиб берадиган шерик зарур. Унинг «Ростов»даги сўнгги йили эса омадсиз бўлди.

Шомуродовни ҳурмат қилишимни айтган ҳолда шуни таъкидламоқчиман, менимча, бу муваффақиятсиз трансфер. Яқинда уни ярим нарх эвазига Россияга қайтариш мумкин бўлади."

Марко Трабукки, футбол агенти

Шомуродов А Серия жорий мавсумида учта ўйин ўтказиб бирорта ҳам самарали ҳаракат амалга ошира олмади. Италия Кубоги 1/16 финали доирасида ўтган «Сампдория«га қарши ўйинда (3:1) Элдор голли узатмага муаллифлик қилди.


Манба: sports.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz