Coca Cola Суперлигаси 25 -тур доирасидан ўрин олган “Андижон” – “Қўқон-1912” баҳси 29 ноябрь куни Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 25 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 9 тасида қўқонликлар ғалаба қозонган. 7 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 9 та баҳсда андижонликларнинг қўли баланд келган.
Тўплар нисбати – 34-43 “Андижон” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” жамоаси 34 очкони қўлга киритган. “Андижон”нинг ҳам бу борадаги кўрсаткичи – 34 очкога тенг.
Ушбу жамоалар иштирокидаги сўнгги олтита учрашувда қайд этилган натижалар:
24.08. 2020 Қўқон-1912 – Андижон – 2:1
27.11.2019. Андижон - Қўқон-1912 - 1:1
31.03.2019. Қўқон-1912 – Андижон - 0:0
13.08.2016. Андижон - Қўқон-1912 - 0:2
02.04.2016. Қўқон-1912 - Андижон - 1:0
22.08.2015. Андижон - Қўқон-1912 - 1:2
Coca Cola Суперлигаси 25 -тур доирасидан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" баҳсини Вадим Агишев бошқариб борадиган бўлди.
Coca Cola Суперлига.
25-тур
29 ноябрь, якшанба
АНДИЖОН – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Александр Буров, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" – “Қўқон-1912” учрашуви, якшанба куни Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида соат 14:00 да старт олади.
Манба: ФКҚЎҚОН-1912
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20