Қайднома

Қидирув

Ҳакам билан келишган клуб-жамоа масъулларига жавобгарлик йўқми?

Ҳакам билан келишган клуб-жамоа масъулларига жавобгарлик йўқми?

  28.11.2020 19:55
  0
  437
Ҳакам билан келишган клуб-жамоа масъулларига жавобгарлик йўқми?

«ЎФАнинг юқоридаги баёноти бўйича айрим саволлар бор эди. Биринчидан, агар ҳакамларнинг коррупцион ҳолатларга аралашгани рост бўлса, унда уларга нисбатан жиноий иш очилдими?», - дея ёзмоқда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев.

«Бу ҳақда ЎФА тегишли тергов органларини огоҳлантирдими? Ахир коррупция кичкина жиноят эмас, «биз ўзимиз қулоғини тортиб қўямиз» дейдиган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу бўйича бирор баёнот берадими?

Иккинчидан, агар ўша ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорлар чиқариш учун келишгани исботланган бўлса, унда ўша ҳакам билан келишиб, «соққасини берган» футбол клуби масъулларига жавобгарлик йўқми?

Ўша ўйин натижалари бекор қилиниб, ҳакамни ўзига оғдирган жамоага мағлубият ёзилмайдими? 

Келишилган ўйинлар натижаси бекор қилиниши ортидан турнир жадвалларига ўзгариш киритилмайдими?

Худди Италиядаги каби келишилган ўйинларга аралашган футбол жамоаларининг ўзи жазоланмайдими? 2006/2007 йилги мавсумда Италия футболининг энг йирик вакилларидан бири бўлган «Ювентус» жамоаси келишилган ўйинларга аралашгани учун «Б» серияга тушириб юборилган эди. Бизда-чи? Бизда кучимиз фақат ҳакамларга етади-ю, клубларга келганда жазолашнинг «ўзбекона методи» бўладими? Ёки ҳакамнинг пора олгани аниғу, лекин кимдан олганини аниқлаб бўлмай қолдими? Шу саволларга кимдир жавоб берса, хурсанд бўлардик», - дея ёзади Худойбердиев.

Аввалроқ, келишилган ўйинлар ва коррупцион ишларга аралашгани учун ФИФA ҳаками Жасур Мухторов 5 йил муддатга, бош ҳакам Темур Тўхтасинов 2022 йилгача, бош ҳакам Аскер Нажафалиевни эса 2020 йил охиригача футболдан четлатилгани ва ҳар бири 90, 70 ва 10 миллион миқдорида жаримага тортилгани ҳақида ЎФА томонидан хабар қилинган эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz