Қайднома

Қидирув

Суперлига 25-тур. Превью «Бунёдкор» — «Насаф»

Суперлига 25-тур. Превью «Бунёдкор» — «Насаф»

  28.11.2020 21:20
  0
  224
Суперлига 25-тур. Превью «Бунёдкор» — «Насаф»

Суперлигадаги ўрнини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилаётган «аждарлар» Суперлиганинг 25-турида яна бир пойтахт жамоаси «Бунёдкор» билан куч синашади. Беллашув 29 ноябрь куни соат 14:30 да «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 27 бор куч синашишган. Устунлик «қалдирғочлар» томонида. Бўлиб ўтган 13 учрашувда мезбонлар, 4 ўйинда эса қаршиликлар зафар қучишган. 10 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 40:20 га тенг.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар эса қуйидагича: «Бунёдкор» – «Насаф» 5:0, “Насаф” – «Бунёдкор» 3:1.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2020 йили 24 август куни Тошкентда «Пахтакор» стадионида ўтказган. Бу учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган — 2:2.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

24.08.2020 Насаф — Бунёдкор 2:2

11.08.2019 Насаф — Бунёдкор 3:1

16.06.2019 Бунёдкор — Насаф 1:1

11.08.2018 Насаф — Бунёдкор 1:4

04.05.2018 Бунёдкор — Насаф 2:1


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz