Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: “Журналистлар мендан доимо кескин фикрлар кутишади”

Юрген Клопп: “Журналистлар мендан доимо кескин фикрлар кутишади”

  28.11.2020 22:30
  0
  216
Юрген Клопп: “Журналистлар мендан доимо кескин фикрлар кутишади”

"Ливерпул" бош мураббийи Юрген Клопп Англия Премер-лигасининг 10-турида "Брайтон" га қарши ўйин (1: 1) натижаси ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, ҳакамнинг қарорлари тўғри эди. Нима, мени кескин бир нарса айтишга ундаб, ёрқин сарлавҳа яратмоқчимисиз? Журналистлар ҳар доим мени қўзғатишга ҳаракат қилишади, доимо. Нима дейишимни хоҳлайсиз? Мен буни қоидабузарлик деб айтдим, чунки ҳакам VARга қараб пеналти белгилади. Ҳаммаси шу.

Мен футболчиларимнинг бугунги ўйинидан фахрланаман. Биринчи бўлимда бизда бироз пала партишлик кузатилди, аммо танаффус пайтида биз бу ҳақда гаплашиб олдик. Лекин иккинчи бўлимда бизда футболчиларнинг функционал ҳолати билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Шунчаки баъзида биз ғалаба қозона олмаймиз. Бу ҳаммада ҳам бўлади.

Натаниел Филлипс ўйинни яхши ўтказди, ҳалол. Ҳар доим қийин ўйинда ғалаба қозониш учун озгина омад керак бўлади. Бугун бизнинг омадимиз келмади", - деди немис мутахассиси.


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz