Қайднома

Қидирув

“Навбаҳор” мадҳияси учун танлов эълон қилинади

“Навбаҳор” мадҳияси учун танлов эълон қилинади

  28.11.2020 23:00
  0
  228
“Навбаҳор” мадҳияси учун танлов эълон қилинади

Жаҳондаги кўплаб машҳур жамоалар ўз мадҳиясига эга. “Навбаҳор” ҳам нафақат юртимиз, балки, собиқ иттифоқ, шунингдек, Осиёда ҳам таниқли клублардан бири ҳисобланади.

Мустақил чемпионатимизга асос солинганидан буён “Навбаҳор” Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам икки иштирокчисидан бири саналади(“Пахтакор” билан биргаликда).

Шунингдек, ортда қолган миллий чемпионатларимиз тарихида жамоа бир марта Ўзбекистон чемпионлигини (1996 йил), 9 марта (1993, 1994, 1995, 1997, 1998, 1999, 2003, 2004, 2018 йиллар) бронза медалини, 3 марта Ўзбекистон кубогини (1992, 1995, 1998 йиллар), бундан ташқари, бир марта Ўзбекистон Суперкубогини (1999 йил) қўлга киритган.

Шундай унвонларга эга клуб эса албатта, ўз мадҳиясига эга бўлиши, уни эса мухлислар “Навбаҳор”нинг ҳар бир ўйинида баланд овозда жўр бўлиб куйлашлари лозим.

Шундан келиб чиққан ҳолда, “Навбаҳор” мадҳияси учун танлов эълон қилинади.

Танлов учун ёзилган шеърлар (мусиқаси билан) “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳдаги “Навбаҳор” ПФКда қабул қилинади.


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz