Қайднома

Қидирув

Ишонасизми 17 ёшли скаут Ҳиндистондан туриб ишламоқда...

Ишонасизми 17 ёшли скаут Ҳиндистондан туриб ишламоқда...

  01.12.2020 06:43
  0
  320
Ишонасизми 17 ёшли скаут Ҳиндистондан туриб ишламоқда...

Шотландия клубида 17 ёшли скаут ишлайди. Боз устига, Football Manager ортидан танилган ўсмир йигит барчасини Ҳиндистондан кузатади. Аввалига Эшвин Раманнинг «Твиттер»­даги саҳифаси камтарона эди - у кунига 5 ёки 10та, омади юришса, 10та, жуда ошиб кетса, 20тадан кўп «лайк» йиғарди. Кейин бирдан «портлаш» мисоли 1та «пост»ига суткасига нақ 2000 марта «лайк» босилди. Football Manager тизимида ҳар қандай профессионал футболчи ўзининг профайлини осонгина топади - бунда ажабланадиган томони йўқ. Лекин FMда Шотландия элит дивизиони клуби билан масофада туриб ишлаётган ҳиндистонлик 17 ёшли скаутнинг ўзини намоён қилиши бошқа масала.

Аслида ёш скаутлар тарихи ноёб эмас, лекин Раманнинг ҳолати алоҳида эътиборга молик. Football Manager бета-тест-2021 лойиҳасини 10 ноябрь куни ишга туширди ва Эшвин Раман бир зумда бутун жаҳонга танилди:

****** Ҳа, у 17 ёшда.

****** Эшвин АҚШда туғилган ва Америка паспортига эга, бироқ ҳинд эканлигини унутмайди: «Бутун ҳаётим давомида Ҳиндистонда яшадим ва том маънода ҳиндман».

****** Йигитча 13 ёшида Купер ва Шиманскининг «Футболономика» китобидан илҳомланиб, алоҳида блог очган: «Бошида шунчаки, аста-аста олдинга интилдим, вақти-вақти билан мақола ёзиб турдим, кейин таҳлил гуруҳи раҳбари мени ишга чорлади».

****** Гап «Данди Юнайтед» клуби таҳлил гуруҳи раҳбари Стиви Грив ҳақида кетмоқда. «Унинг ишларидан хабардор эдим, - дейди Грив. - Менимча, йигитча ҳаммасини қойилмақом даражада бажаради. Клубимиз спорт директори скаутинг хизматининг янги йўналишларига мойиллик бирдиргач, бизда Раман каби ғайратли йигитлар билан ишлаш имконияти туғилди».

****** Раман эндиликда «Данди Юнайтед» тизимида футболчилар кузатуви ва видеоёзувлар таҳлили билан шуғулланмоқда.

****** Ҳиндистонлик скаутнинг ҳафтасига 100 фунт стерлинг олиши қайд этилган. Лекин бу тўғри маълумот эмас: «Афсуски, хато ёзишган. Умуман, тармоқда кўплаб ходимларнинг маоши нотўғри кўрсатилган бўлса керак».

****** Омадми? Раман бу фикрга қўшилади: «Ҳа, кўринишидан, шунчаки, омадим чопди. Ҳар ҳолда, менга бошқаларга нисбатан осонроқ бўлди. Тавсиям - сизлар ҳам блог очинг, ўз ишингизни кўрсатинг, уни яхши бажаринг ва бармоқларингизни қисирлатинг».

****** Ҳиндистонлик скаутнинг блогида Европа футболи ҳақидаги мақолалар кўп. У асосан АПЛ клубларига назар солади. Дарвоқе, биринчи мақоласи марҳум Валерий Лобановскийга бағишланган эди.

 А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz