Қайднома

Қидирув

Эриксен «Интер»дан кетишга қарор қилди

Эриксен «Интер»дан кетишга қарор қилди

  01.12.2020 23:21
  0
  149
Эриксен «Интер»дан кетишга қарор қилди

«Интер» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен январда жамоадан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда Calciomercato.it. сайти хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, футболчи жамоадаги холатидан мамнун эмас ва клуб раҳбариятидан ўзини трансферга қўйишларини сўрайди.

«Интер» Эриксенни 2020 йилнинг январида «Тоттенхэм»дан 27 млн. Евро эвазига сотиб олганди. Бунга қадар у лондонликлар сафида етти йил тўп сурган.

«Тоттенхэм» футболчини ортга қайтармоқчилиги тўғрисида хабарлар тарқаганди. Бироқ «шпорлар» устози Жозе Моуриньо буни истамаяпти. Шунингдек, даниялик футболчини «Пари Сен-Жермен», «МЮ» каби клублар ўз таркибларида кўрмоқчилар. «Интер» эса Эриксеннинг трансферидан 25-30 млн. Евро ишлаб олишни режалаштирган.


Манба: interfutbol.uz/


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz