Қайднома

Қидирув

"Боруссия М" мухлислари "Интер" футболчиларига ҳалақит қилишди

"Боруссия М" мухлислари "Интер" футболчиларига ҳалақит қилишди

  01.12.2020 21:50
  0
  148

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби мухлислари Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган “Боруссия М” – “Интер” жамоалари ўйини олдидан "Интер" футболчиларининг етарлича ухлашига йўл қўймасликка ҳаракат қилишди. Sky Sport Italia хабарига кўра, немис клуби мухлислари италиялик футболчилар жойлашган меҳмонхона ёнида тўпланишган. Эрталаб соат 4:00 атрофида улар пиротехник воситалар отишни бошладилар. Табиийки, шовқин футболчиларнинг яхши дам олишларига тўсқинлик қилди.

Полиция аллақачон ушбу ҳолат бўйича терговни бошлади. Мухлислар тартибсизликлар учун жазога тортилишлари мумкин.

Маълумот учун "Боруссия" ЕЧЛнинг ортда қолган тўртта ўйинида саккиз очко билан "В" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. "Интер" эса атиги икки очко билан сўнгги ўринга жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" - "Интер" учрашуви бугун, 2 декабр куни Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.


Манба: Чемпионат


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz