Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ, 5-тур: «Кончилар»дан такрорий зарба...

ЕЧЛ, 5-тур: «Кончилар»дан такрорий зарба...

  02.12.2020 11:00
  0
  237
ЕЧЛ, 5-тур: «Кончилар»дан такрорий зарба...

1 декабрь санаси Европада Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-тур учрашувлари старт олди. Таъкидлаш жоизки, дастлабки кунги баҳслар кутилмаган натижаларга бой бўлди. Айниқса, «Шахтёр»нинг «Реал»ни ўз майдонида мағлубиятга учратиши «В» квартетидаги вазиятни янада чигаллаштириб юборди.

«А» гуруҳи. «Ванда Метрополитано» стадионида «Бавария»ни қабул қилган «Атлетико» 1:1 ҳисобини қайд этди. Дастлаб мезбонлар сафида Жоау Фелиш гол урган бўлса, 86-дақиқада Томас Мюллер ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. «Локомотив» Москвада «Зальцбург»га 1:3 кўринишида имкониятни бой берди. Шу тариқа Россия клуби ЕЧЛ «плей-офф» босқичига чиқолмайдиган бўлди.

«В» гуруҳи. Киевдаги «НСК Олимпийский» стадонида ўтган «Шахтёр» - «Реал» баҳси мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дентиньо ва Соломоннинг голлари мадридликларнинг мағлубиятига сабаб бўлди. Донецкликлар 7 очко жамғарган ҳолда 2-ўринга кўтарилиб олишди. Ўз майдонида «Интер»га ютқазган (2:3) Менхенгладбахнинг «Боруссия»си 8 очко билан гуруҳ пешқадами мақомини сақлаб қолди. «Реал»да 7, «Интер»да эса 5 очко бор. Демак, бу тўртликда кейинги бос-қичга чиқиш учун барча жамоаларда имконият сақланиб турибди.

«С» гуруҳи. «Порту» ўз уйида «Манчестер Сити»ни қабул қилиб, нурсиз дуранг қайд этди. «Шаҳарликлар» форварди Габриэл Жезуснинг голи VAR аралашувидан кейин бекор қилинганини таъкидлаш жоиз. Мазкур гуруҳдаги яна бир учрашувда «Велодром» аренасида «Олимпиакос»ни қабул қилган «Марсель» 2:1 кўринишида зафар қучди. Бу квартетда Англия ва Португалия жамоалари кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишган бўлса, Греция ва Франция клублари Европа Лигаси йўлланмасини берадиган 3-ўрин учун курашишади.

«D» гуруҳи. «Ливерпуль» қийин кечган баҳсда «Аякс»ни кичик - 1:0 ҳисобида енгишни уддалади. Кёртис Жонснинг 58-дақиқада урган голи учрашувда ягоналигини сақлаб қолди. Мазкур ғалаба эвазига «қизиллар» «плей-офф» чиптасини нақд қилишди. Гуруҳнинг нариги ўйинида «Аталанта» ўз майдонида «Мидтьюллан» клубини қабул қилиб, рақибини енга олмади - 1:1. Ушбу квартетда 12 очко жамғарган «Ливерпуль» яққол пешқадам бўлса, иккинчи ўриндаги «Аталанта» ҳисобида 8 очко мавжуд. 7 очкога эга «Аякс» 3-поғонада. Жадвалнинг сўнгги поғонаси Бергамодаги дуранг эвазига ягона очкосини олган «Мидтьюллан»га тегишли.

 

 

 

1 декабрь (сешанба)

Локомотив - Зальцбург - 1:3 (0:2)

Бош ҳакам: Али Палабийик (Туркия).

Голлар: Миранчук (79-пен.) - Бериша (28, 41), Адейеми (81).

Локомотив: Гильерме, Рибус, Магкеев, Чорлука, Лисцов (Миранчук, 46), Серкейра, Живоглядов (Рибчинский, 84), Райкович (Игнатьев, 46), Эдер, Зе Луиш (Камано, 89), Лисакович (Мухин, 46).

Зальцбург: Станкович, Кристенсен, Вебер, Ульмер, Рамальо, Юнузович, Камара (Сучич, 69), Собослаи (Дака, 77), Мвепу, Бериша (Онгене, 90), Койта

 (Адейеми, 70).

Атлетико - Бавария - 1:1 (1:0)

Мадрид. «Ванда Метрополитано» стадиони.

Бош ҳакам: Клеман Турпен (Франция).

Голлар: Жоау Фелиш (26) - Мюллер (86-пен.).

Атлетико: Облак, Эрмосо, Хименес (Фелипе, 68), Савич, Триппьер, Льоренте, Сауль, Жоау Фелиш (Лемар, 87), Карраско (Лоди, 87), Корреа (Эррера, 80), Коке.

Бавария: Нюбель, Сарр (Ричардс, 62), Аррей-Мби (Гнабри, 61), Люка Эрнандес, Алаба, Хави Мартинес (Мюллер, 62), Дуглас Коста (Зиркзее, 86), Сане, Мусиала (Штиллер, 76), Шупо-Мотинг, Зюле.

 

6-ТУР. 9 декабрь (чоршанба)

БАВАРИЯ - ЛОКОМОТИВ

ЗАЛЬЦБУРГ – АТЛЕТИКО

1    Бавария       5      4      1        0        16-5    13

2    Атлетико      5      1      3        1        5-8      6

3    Зальцбург    5      1      1        3        10-15  4

4            Локомотив 5          0          3          2          5-8       3

1 декабрь (сешанба)

Шахтёр - Реал - 2:0 (0:0)

Киев. «НСК Олимпийский» стадиони.

Бош ҳакам: Овидиу Хацеган (Руминия).

Голлар: Дентиньо (57), Соломон (82).

Шахтёр: Трубин, Матвиенко, Витао, Бондарь, Додо, Марлос (Майкон, 73), Тете, Степаненко, Тайсон (Соломон, 74), Коваленко (Алан Патрик, 85), Мораес (Дентиньо, 25; Фернандо Педро, 85).

Реал: Куртуа, Варан, Начо, Менди, Васкес, Кроос, Эдегор (Иско, 77), Асенсио, Модрич, Родриго (Винисиус Жуниор, 77), Бензема (Мариано Диас, 77).

Боруссия М. - Интер - 2:3 (1:1)

Менхенгладбах. «Боруссия-Парк» стадиони.

Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия).

Голлар: Плеа (45, 75) - Дармиан (17), Лукаку (64, 73).

Боруссия М.: Зоммер, Лайнер, Вендт (Вольф, 78), Гинтер, Янчке (Закария, 46), Крамер, Штиндль (Эмболо, 70), Нойхаус, Лазаро, Плеа, Тюрам.

Интер: Ханданович, Янг (Перишич, 87), Шкриньяр, Бастони, Дармиан (Хакими, 60), Брозович, Барелла, Гальярдини, де Врей, Лукаку, Мартинес (Санчес, 71).

6-ТУР. 9 декабрь (чоршанба)

ИНТЕР - ШАХТЁР

РЕАЛ - БОРУССИЯ М.

1    Боруссия М 5      2      2        1        16-7    8

2    Шахтер         5      2      1        2        5-12    7

3    Реал Мадрид      5      2        1        2        9-9      7

4            Интер           5          1          2          2          7-9       5

 

1 декабрь (сешанба)

Порту - Манчестер Сити - 0:0

Порту. «Драгау» стадиони.

Бош ҳакам: Бьорн Куйперс (Нидерландия).

Порту: Марчесин, Сарр, Сануси, Мбемба, Диогу Лейте, Отавио (Фабиу Виейра, 87), Урибе, Корона (Диас, 63), Сержиу Оливейра, Марега (Эванилсон, 72), Манафа (Нану, 72).

Манчестер Сити: Эдерсон, Жоау Канселу, Эрик Гарсия, Рубен Диаш, Зинченко, Фернандиньо, Фоден, Стерлинг, Бернарду Силва, Ферран Торрес (Габриэл Жезус, 71), Родри.

Марсель - Олимпиакос - 2:1 (0:1)

Марсель. «Оранж Велодром» стадиони.

Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано (Испания).

Голлар: Пайет (55-пен., 75-пен.) - Камара (33).

Марсель: Манданда, Амави, Альваро Гонсалес, Сакаи, Камара, Пайет, Кюизанс (Сансон, 56), Товен (Аке, 90), Ронжье (Гуйе, 85), Чалета-Цар, Бенедетто (Жермен, 46).

Олимпиакос: Жозе Са, Холебас, Рубен Семеду, Рафинья, Сиссе, Мвила (Масурас, 79), Бухалакис, Фортунис, Камара, Врусай (Судани, 90), Эль-Араби.

6-ТУР. 9 декабрь (чоршанба)

ОЛИМПИАКОС - ПОРТУ

МАНЧЕСТЕР СИТИ – МАРСЕЛЬ

1    Манчестер Сити        5        4        1        0        10-1      13

2    Порту            5      3      1        1        8-3      10

3    Олимпиакос       5      1        0        4        2-8      3

4            Марсель     5          1          0          4          2-10      3

1 декабрь (сешанба)

Ливерпуль - Аякс - 1:0 (0:0)

Ливерпуль. «Энфилд» стадиони.

Бош ҳакам: Тобиас Штилер (Германия).

Гол: Жонс (58).

Ливерпуль: Келлехер, Матип, Робертсон, Уильямс, Мане, Вейналдум, Салоҳ (Уильямс, 90), Хендерсон, Диогу Жота (Фирмино, 68), Жонс, Фабиньо.

Аякс: Онана, Тальяфико, Блинд (Мартинес, 86), Мазрауи (Хунтелар, 86), Альварес (Лабьяд, 69), Антони, Гравенберх, Нерес (Траоре, 81), Классен, Тадич, Схюрс.

Аталанта - МиДтьюлланд - 1:1 (0:1)

Бергамо. «Адзурри д~Италия» стадиони.

Бош ҳакам: Анастасиос Сидиропулос (Греция).

Голлар: Ромеро (79) - Шольц (13).

Аталанта: Спортьелло, Хатебур, Паломино (Толои, 68), Ромеро, Гозенс (Руджери, 86), Пессина, Фройлер (де Рон, 68), Гомес (Иличич, 46), Гимшити, Муриэль (Траоре, 68), Сапата.

Мидтьюлланд: Хансен, Жеймс, Паулиньо Силва, Шольц, Хоэг, Андерсон, Дрейер (Исаксен, 82), Мабил (Вибе, 68), Оньека, Андерссон, Каба (Мадсен, 82).

1    Ливерпуль   5      4      0        1        9-2      12

2    Аталанта      5      2      2        1        9-8      8

3    Аякс              5      2      1        2        7-6      7

4            МиДтьюлланд            5          0          1          4          3-12    1

КРАСНОДАР - РЕНН, СЕВИЛЬЯ - ЧЕЛСИ, БРЮГГЕ - ЗЕНИТ, БОРУССИЯ Д. - ЛАЦИО, ФЕРЕНЦВАРОШ - БАРСЕЛОНА, ЮВЕНТУС - ДИНАМО К., ИСТАНБУЛ - РБ ЛЕЙПЦИГ ва МЮ - ПСЖ ўйинлари бугун кечқурун бўлиб ўтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz