Қайднома

Қидирув

"Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейин келиб чиққан тартибсизликлар сабабчилари иши судда кўриб чиқилмоқда

"Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейин келиб чиққан тартибсизликлар сабабчилари иши судда кўриб чиқилмоқда

  02.12.2020 11:36
  0
  232

Про-Лига 20-тури доирасида кечган «Нефтчи»—«Турон» учрашувидан (0:1) кейин катта тартибсизлик юзага келиши натижасида 8 киши қўлга олинган, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Тартибсизлик натижасида қўлга олингалар орасида «Нефтчи»нинг икки футболчиси ҳам бор. Улардан бири жамоа посбони бўлса, иккинчиси ҳакамга зарба берган футболчи — Жамшид Тўрақулов.

«Дарё» мухбири хабарига кўра, айни дамда Фарғона вилояти маъмурий судида қўлга олинганларнинг иши кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи»—«Турон» учрашуви тугаганидан кейин «Нефтчи» футболчилари ва мухлислар ҳакамларга ташланди. Вазиятларнинг бирида фарғоналиклар ўйинчиси учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга оёқ билан зарба берган. Кейинчалик ҳакамга зарба берган футболчи 98-рақамли Жамшид Тўрақулов эканлиги маълум бўлди.

Мазкур баҳсни ПФЛ раҳбарияти билан бир қаторда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳам стадиондан тўғридан-тўғри равишда кузатиб борган.

Ушбу воқеликлардан сўнг Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев юзага келган ҳолат Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан алоҳида ўрганилишини маълум қилди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси эса ўйиндан сўнг юз берган ҳолатлар ташкилот томонидан назоратга олинганини билдириб, барча ҳуқуқбузарлар ушланганини ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани ҳақида баёнот берди.


Манба: Daryo.uz|Sport24


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz