Қайднома

Қидирув

"Милан" тарихий натижа қайд этди

"Милан" тарихий натижа қайд этди

  04.12.2020 19:42
  0
  302

Кеча Миландаги "Сан-Сиро" стадионида Европа Лигасининг 5-тур учрашуви бўлиб ўтди. "Милан" ўз уйида "Селтик"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашув Италия клуби учун Еврокубоклардаги 400-мусобақа бўлди.

Учрашувнинг дастлабки 15 дақиқасида меҳмонлар икита гол уришди, уларнинг муаллифлари Томас Рогич ва Одсонн Эдуард. Аммо шотландлар устунликни сақлаб қололмадилар. Бундан ташқари, "Милан" биринчи бўлимдаёқ ҳисобни тенглаштириб қўйишди - 24-дақиқада Хоқон Чалханўғлу гол урди, икки дақиқадан сўнг эса Самуэль Кастильехо мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Йенс Хёуге ва Браим Диаслар бир мартадан рақиб дапвозабонини хафа қилишди.

"Милан" 10 очкони қўлга киритди ва Европа Лигаси плей-офф босқичига йўлланма олди. "Лилль" ҳам 11 очко билан турнирнинг кейинги босқичига чиқди. Франция клуби 5-тур учрашувида Праганинг "Спарта" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. «Спарта» (6) учинчи, «Селтик» (1) тўртинчи ўринни эгаллади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz