Қайднома

Қидирув

Суперлига дебютанти "Турон" ҳам ёш футболчиларни тарбияламоқчи...

Суперлига дебютанти "Турон" ҳам ёш футболчиларни тарбияламоқчи...

  05.12.2020 10:10
  0
  211
Суперлига дебютанти

Ўз олдига юксак мақсадларни қўйиб келаётган "Турон" жорий мавсум якунларига кўра Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Сиз янги мавсумдан жамоамиз шарафини ҳимоя қилиш истагидамисиз? "Турон" футбол клуби U-18 ҳамда U-21 жамоаларига ёш футболчилар учун танлов эълон қилади!

Танловда иштирок этишни истагида бўлган (2001, 2002, 2003, 2004 йилларда туғилган) ёш футболчилар +998944459999 ва +998905070142 алоқа рақамларига телеграм тармоғи орқали ўзлари ҳақидаги маълумотнома (резюме) юборишлари лозим.

Ёдда тутинг! Маълумотномада ўзингиз ҳақингизда тўлиқ маълумот (туғилган йили, яшаш манзили, ўйнаган жамоаси, таҳсил олган футбол мактаби) акс этган бўлиши лозим. Кўрсатилган маълумотларни юборган ёш футболчилар 7-декабрь куни соат 13:00да "Ўзбекистон" ўйингоҳига келишлари сўралади.

Имкониятингизни қўлдан бой берманг! Юксак марраларни сизлар билан биргаликда забт этамиз!, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz