Қайднома

Қидирув

Айтиб-ёзиб чарчадик...

Айтиб-ёзиб чарчадик...

  05.12.2020 11:11
  0
  783
Айтиб-ёзиб чарчадик...

«Яхши отга бир қамчи бер», дейдилар,

Қалам олиб, танбеҳ ёзиб, чарчадик.

Қачонгача футболимиз тўлғонар,

Хароб бўлдик, бошқалардан уялдик!

 

Кўнгил хира тажриба, синовлардан,

«Эски ҳаммом - эски тос» методдан.

Ҳар ўйинда сийқаси чиққан услубдан,

Чиқолмаймизми, ёмон йўл, ёмон феълдан?

 

Олтмиш йилки, репортажлар берилган,

Хуноб бўлдик, репортажсиз жаноблар.

Чўчидик мағлубият, тарсакидан,

Келмади-я ҳатто дуранг қўлидан!

 

Кўз безиллар Тўраев ўйинидан,

Пенальти «берувчи» Рустамдан.

Безор қилди мағлубият Суриядан,

Нотинч, «қон» оққан «миттича»дан!

 

Оламизми, Қатарга йўлланмани,

Қоламизми, дардлашиб ҳар доимдек?

Кўчамизда зафар куйи янграрми,

Зўр умидлар алангаси ёнарми?

Ғуломжон ҲАМИДОВ (Тошкент шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz