Қайднома

Қидирув

Самуэль ЭТО~О: «ҚАТАР МУНДИАЛИ ҲАР ТАРАФЛАМА ҚУЛАЙ БЎЛАДИ»

Самуэль ЭТО~О: «ҚАТАР МУНДИАЛИ ҲАР ТАРАФЛАМА ҚУЛАЙ БЎЛАДИ»

  07.12.2020 03:03
  0
  543
Самуэль ЭТО~О: «ҚАТАР МУНДИАЛИ ҲАР ТАРАФЛАМА ҚУЛАЙ БЎЛАДИ»

Самуэль ЭТО~О: «ҚАТАР МУНДИАЛИ ҲАР ТАРАФЛАМА ҚУЛАЙ БЎЛАДИ»

Камерун футболи афсонаси Самуэль Это`Онинг фикрича, 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мухлисларга кўплаб ўзгача ва эсда қоларли воқеаларни тақдим этади. Яқинда Qatar2022.qa сайтига интервью берган собиқ ҳужумчи мундиалга мезбонлик қиладиган Осиё давлатида зиёрат қилишга арзигулик жойлар ҳақида ҳам гапирди.
- Қатарга борганимда, турли жойларга сайр уюштираман, - дейди Африканинг тўрт карра энг яхши футболчиси. - Баъзан Villaggio савдо марказига бораман, бошқа сафар эса кўплаб дўконлар ва ресторанларга эга Қатар маданият қишлоғига ташриф буюраман. Шунингдек, Бананлар оролини яхши кўраман, бу дам олиш учун энг яхши масканлардан бири. Ишончим комилки, 2022 йили ушбу ажойиб мамлакатга келадиган мухлислар ҳордиқ чиқариш учун яхши жойлар кўплигига амин бўлишади».

Это~О Қатардаги дастлабки тажрибасини 2018|2019 йилларда «Қатар СК»даги фаолияти орқали орттирди. Унинг фикрича, ушбу мамлакатдаги хавфсизлик даражаси ва маҳаллий аҳолининг дўстона муносабати меҳмонларни ҳайрон қолдиради. Қатар чиндан ҳам жаҳондаги энг хавфсиз давлатлардан бири ҳисобланади.

- Менга Қатар одамлари жуда ёқади, улар самимий, очиқкўнгиллар, - дейди Это~О. - Шунингдек, Доха, умуман мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида ўзингизни хавфсиз сезасиз. Бу омиллар жаҳон чемпионати ўтказилаётган пайт Қатарга ташриф буюрадиганларга хотиржамлик бағишлайди. Ишончим комилки, улар турнир давомида вақтларини мароқли ўтказишади.

Камерун терма жамоаси таркибида тўртта жаҳон чемпионатида қатнашган Это~О аввалги мусобақаларда футболчилар логистика масаласида кўплаб муаммоларга йўлиқишганини яхши билади. ЖЧ-2022 бу борада энг қулай мундиаллардан бири бўлиши кутилмоқда. Жамоалар жойлашган барча қароргоҳлар турнирни қабул қиладиган стадионларга яқин бўлади. Демакки, бутун мусобақа давомида бир жойда яшаш имкони мавжуд.

- Футболчилар чарчаб қолишмайди, чунки ўйинлар ўтказиш учун стадионларга самолётларда боришнинг ҳожати йўқ, - дейди Это~О. - Улар фақат битта шаҳарга жойлашишади. Бунинг натижасида машғулотлар ва тараддуд учун кўпроқ вақтга эга бўлишади. Бу албатта, кучга тўлиб, майдондаги курашларга тайёр ҳолда тушишларида муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, ўйинчиларга жаҳон даражасидаги машғулот мажмуаларида энг яхши спорт жиҳозларидан фойдаланиш, ажабтовур стадионларда тўп суриш имконияти берилади. Бир нарсани ишонч билан айтиш мумкин: Қатарда яратилаётган шарт-шароитлар футболчиларнинг саралаш баҳсларида қилган меҳнатлари учун ажойиб совға бўлади.

Қатар Юлдузлар лигасида ўтказилган вақт Это~Ога мезбон жамоа футболчилари ўйинига баҳо бериш имконини тақдим этди. Қатарликлар мундиалда Осиёнинг амалдаги чемпиони сифатида қатнашишади. Самуэль мазкур терма ўйинчилари жаҳон аренасида порлашларига шубҳа қилмаяпти.

- Уларнинг кучли жамоаларга рақобат туғдиришларини кутяпман, чунки Қатар термасида Осиё кубогидаги муваффақиятдан сўнг ғолиблик менталитети шаклланди, - дейди камерунлик афсона. - Ҳозир Қатар миллий жамоаси жаҳоннинг энг яхши термаларига қарши ўйнаб етарлича тажриба орттиряпти. Бу эса жуда муҳимдир. Уларнинг таркибида маҳоратли футболчилар бор. Жумладан, Акрам Афиф истеъдодини қадрлайман. Қатарликларга энг яхши тилакларимни билдириб қоламан».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz