Қайднома

Қидирув

Жараён: Каронавирус агентларни аямади

Жараён: Каронавирус агентларни аямади

  16.12.2020 02:02
  0
  286
Жараён: Каронавирус агентларни аямади

ФИФА ва УЕФА ҳар гал йиллик ҳисоботларда клублар харажатларини қайд этишади - пуллар маошлар, трансферлар, мукофотларга сарфланади. Аммо 2020 йил бу борада мустасно бўлди, футбол иқтисодига жиддий зарба берди. ФИФАнинг агентлар бўйича доклади доимо декабрь ойи бошларида чиқади, ҳар сафар даромадлар ҳисобланади.
2014 йилдан буён клублар умумий ҳисобда 3,07 миллиард долларни агентлар ҳисобига ўтказишган (футболчиларнинг ўз вакилларига тўлайдиган маблағлари инобатга олинмаган). Мазкур ҳолатда воситачилар жами 239 миллион, 2019 йил якунларига кўра эса 654,7 миллион доллар ишлаб топишган. 2020 йилда илк бор ФИФА маълумотларида рекорд янгиланмади. Ҳа, йил ҳали тугамади, бироқ таҳлилчиларнинг таъкидлашларича, сумма сезиларли ўсмайди. 1 декабрь ҳолатига кўра, агентларнинг клублар орқали орттирган даромадлари 496,2 млн. долларга тенг бўлди, яъни 2019 йилгиси билан солиштирганда, 150 млн.га кам.

 

Воситачиларни

футболчилар ёллашади

Пандемия бошланганидан буён ўзгармаган нарса - агентларнинг келишувларга жалб этилишидир. Воситачилар (ФИФА уларни агентларга тенглаштиради) худди шу тарзда музокараларга таклиф этилмоқда, одатда, бу борада футболчилар ташаббус кўрсатишади.

ФИФА ҳисоботида шундай дейилади: «2020 йилда эркаклар футболида 16 433та трансфер амалга оширилди, улардан фақат 3346тасида (20,4 фоиз) камида бир воситачи қатнашган. Мазкур ҳолатда кўпинча музокаралар учун агентни футболчилар ёллашади, харидор клубнинг бу борадаги ташаббуси тахминан икки мартага камроқ кузатилади, сўнгги ўринда эса сотувчи клуб туради. Фақатгина 53та ҳолатда ҳар учала томон воситачи ёрдамига мурожаат этган.

Скандинавлар агентларга пул тўлашади

ФИФАнинг қайд этишича, футболчилар воситачиларни ёшдан келиб чиқиб ёллашади. Масалан, 30 ёшдан юқорироқ бўлган ўйинчилар камдан-кам ҳолларда агентлар хизматидан фойдаланади - бу воситачи билан ишлайдиган жами футболчиларнинг 15,8 фоизини ташкил этади. Кўп ҳолларда музокаралар ўсмирлар номидан ўтказилади - 18 ёшдан кичик бўлган 23,5 фоиз футболчи трансферларни ўз вакиллари кўмагида амалга оширишади.

Миллатлар бўйича тақсимот ҳам қизиқарли. Маълум бўлишича, скандинавиялик футболчилар воситачилар хизматига бошқалардан кўпроқ ошиқишади. Биринчи ўринда норвегияликлар (улар ижросида 43,3 фоиз келишув имзоланган), иккинчи поғона исландияликларга тегишли (40,9 фоиз), учликка данияликлар (40,7 фоиз) якун ясаб беришади. Юқори ўнликда, шунингдек, чехиялик, нидерландиялик, германиялик, британиялик, польшалик, канадалик ва ямайкалик футболчилар бор.

Ҳамма пуллар - Европада

Бу янгилик эмас, бироқ кўрсаткичлар кўлами барибир ҳайратланарли. Клублар ўтган йили воситачиларга қарийб ярим миллиард доллар тўлашган, уларнинг катта қисми - 473,5 миллиони УЕФА вакилларига тўғри келган. Бу жами тўловларнинг 95,4 фоизини ташкил этади. Сир эмаски, асосий пуллар топ-5 лигаларда айланади, бироқ даромадли воситачи-чемпионатлар рейтингида учинчи ўрин Португалияга тегишли. Сотувчи клублар орасида ушбу лига анча олдинда - бу йил футболчилари билан хайр­лашганлар 40,5 миллион доллар тўлашган. Бунга ажабланмаса ҳам бўлаверади: «Бенфика», «Порту», «Спортинг» ва бошқа клублар анчадан буён бутун Европани кучли ўйинчилар билан таъминлашмоқда.

Эътиборлиси, Россия Премьер-лигаси 7-ўринга жойлашган. Ушбу мамлакат клубларининг четга футбол сотишлари кам учрайди, демакки, тўловлар ҳам шунга яраша (3,6 млн. доллар), аммо харидлар пайти руслар воситачиларга кўпроқ мурожаат этишади. Жорий йил Россия клублари хориждан футболчи сотиб олишлари натижасида агентлар 18 млн. доллар ишлашган. Солиштириш учун: 2019 йил якуни бўйича руслар 8-ўринда бўлишганди, ваҳоланки, ўшанда Россия жамоалари агентларга тахминан 1,5 млн. доллар кўпроқ пул сарфлашганди.

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz