Коронавирус ортидан юзага келган бутунжаҳон карантини футболни ҳам етарли даражада нохушликлар билан «сийлади». Молиявий инқироз - бу энг жиддий зарба. Қолаверса, карантиндан кейин футбол оламида аномал ҳолат ҳам кузатилмоқда.
Ҳозирги футбол аномалиясига қаранг:
***АПЛнинг амалдаги чемпиони («Ливерпуль») ўтган мавсум элитада зўрға «жон» сақлаб қолган жамоа олдида мутлақо ожиз ва мулзам... 2:7 ҳисобига бошқа изоҳ йўқ.
***Европа Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи ўйинида бир томон 5:0 ҳисобида ғалаба қозонса-я...
***«Бавария» аввалига 2та ўйинда 8тадан гол урди, кейин 1:4 ҳисобида енгилди.
***Моҳиятан олганда, ЧЛдаги рақиблар куч ва очко жиҳатидан тенг, бироқ ҳисоб 0:5, 0:6...
Россия ПЛ 17-турида шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. Жамоалар 4та ўйинда 21та гол урди - бу аввалги тур доирасидаги 8та учрашувда қайд этилган жами голлардан 7та кўп! Яна «Спартак» 2013 йилдан буён РПЛнинг 1та ўйинида илк марта 5та гол урди. «Зенит» эса ғалабасиз сериясини тўхтатиб, барча турнирлар доирасидаги кейинги 4та ўйинда ўта сермаҳсул ўйнаш асносида омадсиз даврни «ювди».
Қисқаси, футболнинг янги реал ҳолати - гўёки, саноғи йўқ голлар ва кутилмаган натижалар...
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20