Қайднома

Қидирув

Чиқмаган жондан умид...

Чиқмаган жондан умид...

  17.12.2020 11:11
  0
  358
Чиқмаган жондан умид...

«Боруссия» (Менхен­гладбах) клуби футболчилари ўз ўйинларини якунлаб, дарҳол платшетга нигоҳ қадашди - улар учун параллель тарзда бошланган учрашув натижаси жуда муҳим эди. Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи якуний туридан олдин «B» квартетида ўйнаган 4та жамоада ҳам «плей-офф»га чиқиш умиди бор эди. 6-турга қадар тўртликда пешқадамлик қилган «Боруссия» М. якунда «Реал»га бас келолмади - 0:2. Германия клуби шу тариқа 1-ўринни йўқотди, «Қироллик клуби» эса автоматик тарзда «плей-офф» раундига сакради. Лекин «Боруссия»нинг умиди ҳали сўнмаганди, яъни параллель ўйинда дуранг қайд этилса, у ҳам курашни давом эттирарди. Қарангки, «Интер» - «Шахтёр» учрашуви бирозгина чўзилди, «Боруссия» футболчилари эса ҳакамнинг финал ҳуштаги янграши билан майдон четига, планшет томон югуришди. Хуллас, менхенгладбахликлар нариги ўйиннинг чамаси 2 дақиқасини катта ҳаяжонда томоша қилишди, кейин бирданига ва бараварига рақс туша бошлашди...

Аслида «Шахтёр» ҳам нимадандир умид қилган ҳолда, Италияда дуранг натижани сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Зеро, Мадридда «Реал» ғалаба қозонмаганида, Донецк клуби еврокубокларнинг баҳорги босқичига чиқарди. «Интер»ни эса фақат ва фақат ғалаба қониқтирарди, шунинг учунми, миланликлар кучли босим остида тўп суришди. Ҳар ҳолда, «нерадзурралар» бир гал дарвоза тўсинини нишонга олишди, Ромелу Лукаку гол уришга роса тиришди, охирги дақиқаларда дарвозабон Самир  Ханданович ҳам рақиб жарима майдони ичига келди. Бироқ барчаси бефойда...

Шу тариқа «Альфредо ди Стефано» стадионида ғалаба қозонган «Реал» ва енгилган «Боруссия» М. бирга кейинги раундга чиқди, «Сан Сиро»да 0:0 ҳисобида тўхтаган «Интер» ва «Шахтёр» эса ЧЛ билан хайрлашди. Тўғри, Украина жамоаси еврокубокларда курашни давом эттиради ҳали, фақат ЕЛда...

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz