Қайднома

Қидирув

Сочингиз ранги қора бўлсин!

Сочингиз ранги қора бўлсин!

  21.12.2020 08:22
  0
  300
Сочингиз ранги қора бўлсин!

Қуйидаги мақола Хитой университетларидан биридаги аёллар жамоалари ўртасида кечган баҳснинг бекор қилингани ҳақида. Ушбу қарорга нима сабаб бўлгани жуда қизиқ, бунақаси жаҳон футболида авваллари кузатилмагани аниқ.

Фучжоу ва Цзимей университетларидаги аёл футболчилар ўртасида ўтказилиши режалаширилган ўйин фучжоуликларнинг айби билан бекор қилинди. Қизлар сочларини бўяб, шу ҳолда майдонга тушмоқчи бўлишган. Бундай қилиш мумкин эмасди, натижада, ўйинчилардан сочларини яна қора тусга ўзгартириш талаб этилди. Талаб бажарилди.

Бироқ ташкилотчилар футболчилардан бирининг сочи етарли даражада қора рангга бўялмаганини пайқаб қолишди. Жамоа охир-оқибат етарлича ўйинчи тўплай олмади ва учрашув ўтказилмайдиган бўлди.

Маълумотларга кўра, сочларнинг етарли даражада қора эмаслигини рақиб жамоа вакиллари кўрсатишган. Фуцзянь провинцияси таълим департаменти спортчилар учун ноодатий турмаклар, сочларни ноодатий рангга бўяш, татуировка чиздириш, тақинчоқлар тақишни тақиқлаган. Эркак футболчилар эса сочларини узайтиришлари мумкин эмас.

Weibo микроблогининг Хитой сервисида жамоанинг мағлубияти муносабати билан йўлга қўйилган хэштег 180 миллион марта томоша қилинган. Изоҳлар турлича бўлди:

*** «Асосий эътибор футболчиларнинг кўникмаларини яхшилашга қаратилиши лозим эди».

*** «Хитой футбол маданияти етарли даражада илтифотли эмас».

*** «Талаблар тўғри, зеро футболчилар мактаб ўқувчиларининг кумири ҳисобланишади, уларга намуна бўлишлари лозим.

Эҳтимол, бундай қоидаларнинг белгиланишига Хитойда қизларнинг тез-тез сочларини бўяшлари сабаб бўлгандир. Бунга мисоллар ҳам етарлича топилади - аввалги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпио­нати юлдузларидан бири Меган Рапино сочини бинафшаранг­га бўяганди.

Университет сайтида бекор қилинган ўйин ҳақида қуйидаги фикрлар билдирилди: «Учрашув айрим сабабларга кўра ўтказилмади ва бизга мағлубият ёзилди, лекин жамоамизнинг кучи ва шашти юқорилиги яққол кўриниб турганди. Футболчи қизлар бўлиб ўтган воқеадан тегишли сабоқ чиқаришди ва муносабатни ўзгартиришди». Эртасига жамоа бошқа университетдаги рақиби устидан ғалабага эришиб, турнирда иккинчи ўринни эгаллади.

Провинция спорт департаментидагиларнинг «Гуанжоу» форвардларидан бири ҳақидаги фикр­лари жуда қизиқ. Маҳаллий Суперлига юлдузи, хитойлик Вей Шихаонинг соч турмаклари бўйича тез-тез тажриба ўтказишига нима дейишаркин?

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz