Қайднома

Қидирув

Аёллар танлови ўша-ўша – Дэвид Бекхэм

Аёллар танлови ўша-ўша – Дэвид Бекхэм

  22.12.2020 05:01
  0
  318
Аёллар танлови ўша-ўша – Дэвид Бекхэм

Тicketgum.com портали миллионлар ўйинига бефарқ қарамайдиган аёллар аудиториясини махсус сўровга жалб этиб, ўртага қизиқарли савол ташлади: «Сизнингча, жаҳондаги энг эҳтиросли (ёқимтой, хушсурат ва дилтортар) футболчи ким?» Эътиборли томони, сўров якунида бутсаларини аллақачон михга илган Дэвид Бекхэм ғалаба қозонди, ўз одатига кўра. Тўғри, адолат юзасидан айтиш керак, сайт Англияники ва Бекснинг аёллардан яна бир карра кўп овоз олгани ортиқча ажаблантирмаслиги керак. Лекин рейтингнинг давоми «сюрприз»ларга тўла. Хушбичим Криштиану Роналду бу рейтингни кўрмаса яхши бўларди...

Ticketgum.com сайти сўрови якуни (жаҳоннинг энг эҳтиросли 10 нафар футболчиси)

1. Дэвид Бекхэм («Интер Майами» соҳиби) - 21,25 фоиз

2. Пауло Гассанига («Тоттенхэм») - 15 фоиз

3. Рубен Лофтус-Чик («Фулхэм») - 13,75 фоиз

4. Андре Гомеш («Эвертон») - 11,25 фоиз

5. Марко Асенсио («Реал») - 8,75 фоиз

6. Оливье Жиру («Челси») - 7,5 фоиз

7. Жерар Пике («Барселона») - 7,5 фоиз

8. Криштиану Роналду («Ювентус») - 6,25 фоиз

9. Лионель Месси («Барселона») - 5 фоиз

10. Серхио Рамос («Реал») - 3,75 фоиз

Ҳа, Дэвид Бекхэм инглиз хонимлари учун ҳамон услуб-мода даҳоси. Ҳар ҳолда, сўровда иштирок этганлардан 21,25 фоизи айнан Бексга овоз берди. 2-ўрин эгасини эса, ҳаттоки, энг кучли экстрасенс ҳам айтолмасди - Пау­ло Гассанига. 1000 нафар овоз берувчидан 150 нафари «Тоттенхэм»нинг захира дарвозабонини танлади. Кучли учликни англиялик яна бир футболчи - Рубен Лофтус-Чик якунлаб берди. Кўпчилик учун яна бир кутилмаган ёқимтой. Лекин факт шуки, асли «Челси»га тегишли, ҳозирда «Фулхэм»да ўйнаётган хавбек сўровда 13,75 фоиз овоз олди.

Энг ажаблантирган жиҳати, «Инстаграм» тармоғида энг кўп обуначига эга Криштиану Роналду рейтингнинг атиги 8-қаторидан жой олди. «Ювентус»нинг португалиялик юлдузи насибаси - 6,25 фоиз овоз. Хушсурат голеадор ҳаттоки, ўз мамлакати футболчилари орасида ҳам биринчи эмас: «Эвертон» ярим ҳимоячиси Андре Гомеш ундан нақ 5 фоиз кўп овоз жамғарди.

Рейтингнинг юқори 10та қаторида «Реал» ва «Барселона»дан 2 нафардан футболчи бор, «Ливерпул»дан эса бирор вакил йўқ. Ўз ўрнида яна бир маълумот: Free Super Tips тадқиқотига кўра, айнан «қизиллар»нинг мухлисалари АПЛда энг гўзал томошабинлар мақомини олишганди. Улар сўровда 26 фоиз овоз тўплаб, «Челси» (20 фоиз) ва «МЮ» (18 фо­из)га меҳр берган нозик жинс вакилларини ортда қолдиришган. Бу рўйхатда охирги ўрин «Саутгемптон» мухлисаларига берилган.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ суҳбатлашди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz